«Сандерленд» ҳимоячиси, «ПСЖ» ва Дортмунднинг «Боруссия» клубларининг собиқ футболчиси Тома Менье «Манчестер Сити»нинг янги футболчиси Айюб Буадди трансфер қиймати ва замонавий футболдаги нархлар ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Марокаш терма жамоасининг 18 ёшли ярим ҳимоячиси бу ёзда «Лилль»дан «Сити»га 95 миллион евро эвазига ўтган.
«Айюб — ажойиб футболчи. Аммо, ростини айтсам, ҳозир пул ҳақида гапиришнинг маъноси қолмади, чунки трансфер суммаларида энди ҳеч қандай мантиқ йўқ. Эшакни 200 миллион фунтга, ажойиб футболчини эса 20 миллион фунтга сотиб олиш мумкин. Бу энди умуман мантиққа тўғри келмайди», — деди Менье The Athletic нашрига берган интервьюсида.
Буадди 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоасининг олтита ўйинидан бештасида иштирок этди ва барча учрашувларда асосий таркибда майдонга тушди.













