Туркия Суперлигасининг навбатдаги туридан ўрин олган учрашув — “Амедспор” ва “Башакшеҳир” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. “Шилбе” спорт мажмуасида кечган баҳсда мезбонлар 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.
Ўйин меҳмонлар учун умуман кутилмаган сценарий остида кечди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар ҳимоячиси Эмин Байрам ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, иккинчи бўлимда Бесник Ҳаси шогирдлари Нури Шаҳин бошчилигидаги жамоа дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди. 52, 56 ва 75-дақиқаларда жамоа ҳужумчиси Гифт Орбан ҳет-трик қайд этган бўлса, захирадан майдонга тушган Мбае Дян 84-дақиқада ўйинга якуний нуқтани қўйди.
“Башакшеҳир” шарафини ҳимоя қиладиган ўзбекистонлик футболчилар — Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев учрашувни асосий таркибда бошлади. Файзуллаев 64-дақиқада ўз ўрнини Иван Брничга бўшатиб берган бўлса, Шомуродов 83-дақиқада Беркай Ўзжанга алмаштирилди.
Туркия Суперлигаси
“Амедспор” — “Башакшеҳир” 5:0
Голлар: 1:0 — Байрам (45+1, автогол), 2:0 — Орбан (52), 3:0 — Орбан (56), 4:0 — Орбан (75), 5:0 — Дян (84).
“Амедспор”: Лафонт, Умут Мераш, Жонатан Бейц, Лумбардх Деллова, Эрмал Красники (Али Турап Булбул, 80), Фуркан Соялп (Жем Устундаг, 85), Райан Равелосон, Маҳмуд Ҳалил (Амаду Сиссе, 63), Диа Саба, Самуэл Балле (Райан Лютен, 85), Гифт Орбан (Мбае Дян, 80).
“Башакшеҳир”: Дениз Дилмен, Ўмер Али Шаҳинер (Михал Карбовник, 46), Эмин Байрам, Жером Опоку, Кристофер Опери, Якуб Калузински (Бертуғ Йилдирим, 46), Умут Гунеш, Андреас Сков Олсен (Юсуф Сари, 46), Оливе Кемен, Аббосбек Файзуллаев (Иван Брнич, 64), Элдор Шомуродов (Беркай Ўзжан, 83).













