«Барселона» 2027 йил ёзида жуда шов-шувли трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда. Каталония клубининг асосий мақсади — «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд. «Кўк-анорранглилар» норвегиялик футболчи келаси йили Премьер-лига клубини тарк этиш ҳақида ўйлаб кўриши мумкин, деб ҳисобламоқда.
«Барселона» президенти Жоан Лапорта Холанднинг атрофидагилар билан алоқа ўрнатиш ва унинг агентлари билан учрашишни истамоқда. Каталонияликлар ҳозирданоқ трансферни расмийлаштиришни режалаштирмаяпти. «Барса» аввало Холанднинг режалари ва эҳтимолий шартнома шартлари ҳақида маълумот олишни хоҳламоқда.
Агар Холанд жамоасини ўзгартиришга қарор қилса, уни қўлга киритиш учун топ-клублар навбатга туриши аниқ. «Барселона» президентининг стратегияси — ҳаракатни бошқалардан олдинроқ бошлаш. Агар трансферни амалга ошириш имконияти пайдо бўлса, клуб бу борада муайян ишларни олдиндан амалга оширган бўлади.
«Барселона» учун эҳтимолий муаммо молиявий масала бўлади. Каталония клубига Холанд учун иш ҳақи фондида жой тайёрлаш учун вақт керак. Шу билан бирга, Жоан Лапорта бундай трансфер «Барселона»нинг спорт ва тижорий салоҳиятини тубдан ўзгартиради, деб ҳисобламоқда.
26 ёшли Эрлинг Холанднинг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2034 йил ўрталаригача амал қилади. Нуфузли Transfermarkt портали норвегиялик голеадорнинг трансфер қийматини 220 миллион евро деб баҳоламоқда.













