Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Ямалга яхши шерик топилди

Баҳо:
+ | -

Трансфер ойнаси якунланган бўлса-да, «Барселона» таркибни янада кучайтириш режаларини тузмоқда.

Каталония клубининг асосий мақсадларидан бири «Тоттенхэм»нинг вингери Педро Порро бўлиб турибди. «Кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик испаниялик футболчини ўнг қанот учун идеал номзод деб ҳисоблайди.

Бунга Порронинг Испания терма жамоасида Ламин Ямал билан бир қанотдаги ўзаро ҳамкорлиги сабаб бўлмоқда.

Порро ҳужумга қачон қўшилиш, қачон эса орқа чизиқда қолиш кераклигини яхши тушунади, шунингдек, Ямалга ҳаракатланиш учун бўшлиқ яратиб бера олади. Фликнинг фикрича, ҳимоячининг ўйинни бундай тушуниши Ямалнинг имкониятларини янада очиб бериши мумкин. El Nacional хабар беришича, Порронинг трансфери «Барселона»га Жюль Кундени сотиш имкониятини ҳам бериши мумкин.

Киритилди: 16:37, 14.09.2026.
Ўқилди: 2941 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик