Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Дембеле ва Мбаппе ўртасида таранглик юзага келди — нима бўлди?

Баҳо:
+ | -

Бир неча кун олдин Килиан Мбаппе ўзини Усмон Дембеле билан таққослади. Мбаппе Дембеленинг барча томонидан иқтидорли футболчи сифатида эътироф этилганини, ўзини эса «танланган» футболчи деб ҳисоблашганини айтган эди.

Шундан сўнг Дембеле ҳам бу фикрга жавоб қайтариб, фаолияти давомида кўп меҳнат қилгани ва ҳеч қачон «танланган» футболчи бўлмаганини таъкидлади.

Гарчи футболчилар ўртасида очиқча можароли ҳолат юзага келмаган бўлса-да, L’Equipe маълумотига кўра, Дембеле Мбаппенинг сўзларидан норози бўлган. Футболчилар 15–16 ёшларидан буён дўст бўлиб келади, аммо Килианнинг айтганлари Усмонга ёқмаган.

Манба таъкидлашича, Дембеле Мбаппенинг сўзларидан биринчи марта норози бўлаётгани йўқ. Сўнгги йилларда Килианнинг айрим баёнотлари бир неча бор Усмоннинг ғашига теккан.

Шу билан бирга, Мбаппе ва Дембеленинг оммавий ахборот майдонида бир-бирига жавоб қайтариши давом этмаслиги таъкидланган.

Манба: euro-football.ru
Киритилди: 21:52, 14.09.2026.
Ўқилди: 3319 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик