Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео)

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания чемпионатининг 33-турида «Сельта»га қарши учрашувда (1:0) Ферран Торрес киритган гол бекор қилингани ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, 55-дақиқада бош ҳакам Хосе Мунуэра Монтеро офсайд сабабли ушбу голни инобатга олмаган эди.

«Менимча, Ферран киритган иккинчи гол тўғри ҳисобланиши керак эди. Нима учун у бекор қилингани бўйича тушунтириб беришларини хоҳлайман. Офсайд қаерда эди? Мен сизлар кўрган суратни кўрдим. Одатда биз ўйинни назорат қиламиз, аммо «Сельта» юқори прессинг билан катта босим ўтказди. Вазият яратиш ва гол уриш осон эмас. Бир неча марта тўпни осон йўқотдик ва бу бизга ёрдам бермади», — деди Ханс-Дитер Флик. Унинг сўзларини Marca келтирди.

Бу натижадан сўнг «Барселона» 32 ўйиндан кейин 82 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. «Сельта» эса 44 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:52, 23.04.2026.
Ўқилди: 4984 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик