Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер Лигасининг 34-тури доирасида “Манчестер Сити” сафарда “Бёрнли” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритди. Ушбу учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “шаҳарликлар” асосий таркибида майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Ҳусанов ўйин давомида 93 марта тўпга тегиб, узатмаларда деярли хатога йўл қўймади. Ҳимоячи жами 81 та узатманинг 75 тасини аниқ амалга оширди (93 фоиз аниқлик). Айниқса, ҳимоячининг ўз ярим майдонида амалга оширган узатмалари деярли хатосиз бўлди — 98 фоиз аниқлик Sofascore портали Ҳусановнинг ҳаракатларини 7,7 балл билан баҳолади. Умуман олганда, Ҳусанов “Манчестер Сити” ҳимоя чизиғида ҳаракат қилган энг яхши футболчи бўлди. Жумладан, Матеус Нуньес ҳамда Марк Гехи 7,1 баҳога лойиқ кўрилган бўлса, Райан Аит-Нури 6,8 балл олди.

Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоядаги кўрсаткичлари қуйидагича кўриниш олди:

Тўпни олиб қўйиш: 1 (муваффақиятли);
Ҳаводаги курашлар: 4 тадан 4 тасида ғалаба;
Ердаги курашлар: 3 тадан 2 тасида ғалаба;
Тўпни узоқлаштириш: 5 марта;
Тўпни қайтариб олиш: 7 марта;

“Манчестер Сити” сафида гол муаллифи бўлган Эрлинг Ҳоланд 7,6 баллга лойиқ кўрилган бўлса, дарвоза дахлсизлигини сақлаган Жанлуижи Доннарумма 7,3 балл олди. Мезбонлар сафида эса ўз дарвозасидан битта тўп олиб чиққан дарвозабон Мартин Дубравка 9,5 балл билан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:40, 23.04.2026.
Ўқилди: 3251 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик