Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Ламин Ямал “Реал”ни танқид қилди

Баҳо:
+ | -

“Барселона” футболчиси Ламин Ямал “Реал”нинг ҳакамлик борасидаги эътирозларига жавоб қайтарди. Испаниялик футболчи мадридликларнинг сўнгги йиллардаги натижаларига ишора қилиб, жамоанинг Ла Лигада чемпион бўла олмаётгани ўз муаммоси эканини айтди.

“ ‘Реал’ икки йилдан бери Ла Лигада ғолиб бўла олмаётган бўлса, бу уларнинг муаммоси. Биз эса ҳозирча ҳакамликдан ҳам, умуман олганда, барча нарсадан мамнунмиз”, деди Ямал.

Эслатиб ўтамиз, “қироллик клуби” Ла Лиганинг 4-турида “Бетис”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг Мадрид клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳакамларнинг қарорларидан норозилигини билдирди.

Маълумот ўрнида, “Реал” охирги марта 2024-йилда Испания чемпионлигини қўлга киритган. Жамоа ўтган мавсумни ҳам йирик совринсиз якунлаган. 2025 ва 2026-йилларда эса Ла Лига чемпионлиги “Барселона”га насиб этди.

Ямал 2023-йилдан буён “Барселона” сафида тўп тепмоқда. 18 ёшли футболчи каталонияликлар билан уч марта Испания чемпиони бўлган. Шунингдек, унинг ҳисобида Испания Кубоги ва икки марта мамлакат Суперкубогидаги ғолиблик мавжуд.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:31, 09.09.2026.
Ўқилди: 3905 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик