«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 15-туридан ўрин олган «Вест Хэм Юнайтед» (11 декабрь) клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрини маълум қилди.
«Биз «Борнмут»га қарши қандай ўйнаган бўлсак, навбатдаги ўйинда ҳам шундай ўйнашимиз лозим, аммо ҳимояда бироз яхшироқ. «Вест Хэм»га қарши ўйинда тажовузкор ҳаракат қиламиз, чунки олдинги ўйинда мағлубиятга учрадик. Рақиб ҳам қаттиқ қаршилик кўрсатса керак. «Вест Хэм» ҳам очко ишлаб олмоқчи эмиш – бу фикр мени дарғазаб қилмоқда» - деди Клопп Squawka хабарида.