«Шахтёр» ҳимоячиси Дарио Срна 2006 йилда Европанинг 5та топ- клубидан таклиф олган, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo.
ЖЧ-2006 да муваффақиятли иштирок этганидан сўнг, хорватиялик футболчи билан «Реал», «Бавария», «Челси» ва «Тоттенхэм» қизиқа бошлаган. Ҳатто «Реал» у билан музокара ўтказишга ҳам улгурган, бироқ бош мураббий Мирча Луческу футболчини сотиш ҳақида эшитишниям истамаган.
2008 йилда «Ливерпуль» Срна трансфери учун катта пул таклиф қилган, аммо футболчининг ўзи Англияга кўчиб ўтишдан бош тортган. Кейинчалик эса жамоаси билан УЕФА кубогида ғолиб чиққан.
Айни пайтда Срна «Барселона» клубига ўтишга яқин.