«Ницца» президенти Жан-Пьер Ривернинг фикрига кўра, жамоа мавсум охирида ҳужумчи Марио Балотеллини ушлаб қололмайди.
«Бизда Балотеллини ушлаб қолиш имкониятлари жуда паст. Кўрамиз нима бўларкан. Футболчи бир йиллик шартнома имзоласа, нима воқеа юз беришини биласиз. Уни ушлаб қолиш жуда қийин бўлади. Одамлар яхши футболчини сақлаб қололмадингиз, уни сотиб мўмай пул ишлаб олмадингиз дейишади. Бироқ биз бошқа нарсалардан ютамиз» - деди Ривер Goal хабарида.