Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Одил Аҳмедов яқин кунларда Хитойнинг «Шаньдун Лунэн» клуби билан шартнома имзолаши мумкин.
«Краснодар» футболчисининг трансфер нархи 7-8 млн евро атрофида бўлиши кутилмоқда.
«Шаньдун Лунэн» клубини Германиялик мутахассис Феликс Магат бошқариб келмоқда. Жамоа таркибида Диего Тарделли, Жил ва Жусилей (ҳаммаси Бразилия), Вальтер Монтильо (Аргентина), Паписс Сиссе (Сенегал), Грациано Пелле (Италия) каби легионерлар тўп суради.
Ўтган мавсумда клуб Хитой Суперлигасида 14-ўринни эгаллаганди.