Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

Бортида Оксана Чусовитина бўлган самолёт портлаш хавфи туфайли Нью-Йорк аэропортига фавқулодда қўнди

Баҳо:
+ | -

Американинг Lufthansa авиакомпаниясига қарашли Хьюстон - Франкфурт рейси бўйича учаётган самолёт бортида портловчи қурилма борлиги ҳақидаги ахборот сабабли Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди аэропортига фавқулодда қўнди.

Лайнердаги йўловчилар орасида ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина ҳам бўлган.

"Парвоз давомида бизга портловчи қурилма ҳақида маълум қилинди", — дея хабар беради спортчимиз ТАССга берган интервьюсида. Чусовитинанинг сўзларига кўра, 10 дақиқа ичида самолёт Нью-Йоркдаги аэропортга қўнган ва йўловчилар эвакуация қилинган. Рейс қолдирилган.

Кеннеди аэропортининг твиттердаги саҳифасида ёзилишича, тегишли хизматлар томонидан ҳаво кемаси текширувдан ўтказилди.

Манба: uz24.uz
Киритилди: 17:43, 13.12.2016.
Ўқилди: 14809 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.