«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан ўрин олган «Америка» – «Реал» (0:2) ўйинида такрорий видеолавҳадан фойдаланилган вазиятга изоҳ берди.
Ўйин якунида Криштиану Роналду томонидан урилган гол такрорий видеолавҳадан фойдаланилгандан сўнг ҳисобга олинган эди.
«ФИФАнинг бу янгилиги синовдан ўтиши керак. Роналду гол урганида майдонда чалкашлик юзага келди. Янги ғоялар – футбол учун яхши нарса, бироқ улар ҳаммага тушунарли бўлиши керак.
Финалда бизга кучли рақиб рўбарў келади. Узоқ йўл босганимизга қарамай, «Реал» жисмонан яхши ҳолатда. Жамоанинг иштиёқи баланд ва ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ҳозир дам олишимиз ва кейинчалик финалга тайёргарлик кўришимиз лозим. «Реал» бу ерга соврин учун келган, шунинг учун ҳам финалда ғолиб чиқмоқчимиз» - деди Зидан Football Espana хабарида.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида «Реал» 18 декабрь куни «Кашима Антлерс» клуби билан ўйнайди.