Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада

«Хэбей Чайна Форчун» Санчесга ҳафтасига £ 500 минг таклиф қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг «Хэбэй Чайна Форчун» клуби «Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчесни қўлга киритмоқчи.

The Sun хабарига кўра, хитойликлар чилилик футболчига ҳафтасига £ 500 минг тўлашга тайёр.

27 ёшли футболчининг «Арсенал» билан тузган шартномаси 2018 йил ёзигача амал қилади ва томонлар уни узайтириш бўйича олиб борилаётган музокараларда келишолмаяпти.

«Хэбэй Чайна Форчун» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини шахсан Санчеснинг хизматларига қизиқмоқда ва «Ман Сити» клубида ишлаган пайтида ҳам уни қўлга киритмоқчи бўлган.

Футболчининг трансфер нархи £ 46,6 миллионга тенг.  

Манба: championat.com
Киритилди: 17:28, 16.12.2016.
Ўқилди: 7614 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.