Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут - Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон - Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс - Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина - Комо
18/10 19:15 Сельта - Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/10 21:00 Милан - Аталанта
18/10 21:30 Малага - Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус - Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид - Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Клублар ўртасидаги ЖЧ. «Реал» қўшимча бўлимларда ғалабани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида "Реал"нинг рақиби Япониянинг "Кашима Антлерс" клуби бўлганидан кейин кўпчилик Зидан шогирдларининг осонлик билан ғалаба қозонишини кутганди. Аммо бундай бўлиб чиқмади. Совринни қўлга киритиш учун "Қироллик клуби"га 120 дақиқа керак бўлди.

Мадридликлар ўйинда тезкор гол уришга муваффақ бўлишди: 9-дақиқада Карим Бензема дарвозани ишғол қилди. Шундан сўнг испанияликлар бир нечта имкониятлар яратишди, аммо улардан фойдалана олишмади. Боз устига, биринчи бўлим сўнгида "Кашима" ҳисобни тенглаштирди. Қанотдан етказилган узатмани Шибасаки кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва тўпни дарвозага жойлади.

Иккинчи бўлим бошида яна ўша Шибасаки Навасни иккинчи бор доғда қолдирди. "Реал" тезда мувозанатни тиклади. "Кашима Антлерс" дарвозаси томон белгиланган пенальтини Роналду аниқ амалга оширди — 2:2.

Кейинги дақиқаларда япониялик посбон яна бир нечта вазиятда жамоасини голдан қутқарган бўлса, асосий вақтнинг сўнгги дақиқаларида Навас қаҳрамонлик кўрсатишига тўғри келди.

Қўшимча бўлимларда эса "Реал" ўз устунлигини ҳисобда акс эттира олди. Дастлаб Бенземанинг узатмасидан кейин Роналду жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан 3 дақиқа ўтиб "Кашима" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Жаримадан етказилган узатмага Юма Сузуки бош билан зарба берди, аммо тўп тўсинга тегиб қайтди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса Криштиану Роналду ўз имкониятидан самарали фойдаланиб, жамоасининг ўйиндаги тўртинчи, ўзининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Қўшимча бўлимларнинг иккинчисида дарвозалар ишғол қилинмади. "Реал" клублар ўртасида жаҳон чемпионатида бош совринни қўлга киритди.

Клублар ўртасида ЖЧ, финал
"РЕАЛ МАДРИД" - "КАШИМА АНТЛЕРС" - 4:2. Асосий вақт - 2:2. Қўшимча бўлимлар - 2:0
Голлар: 1:0 – 9 Бензема, 1:1 – 44 Сибасаки, 1:2 – 52 Сибасаки, 2:2 – 60, пенальти Роналду, 3:2 – 97 Роналду, 4:2 – 104 Роналду.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос (Начо, 108), Модрич (Ковачич, 105), Каземиро, Кроос, Васкес (Иско, 81), Роналду (Мората, 112), Бензема.
Касима Антлерс – Согахата, Уэда, Ямамото, Ниси, Седзи, Дои (Судзуки, 88), Эндо (Ито, 103), Канадзаки, Огасавара (Фабрисио, 68), Нагаки (Акасаки, 114), Сибасаки.
Огоҳлантиришлар: Рамос (55), Ямамото (58), Фабрисио (93), Каземиро (100), Карвахаль (102).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:00, 18.12.2016.
Ўқилди: 13514 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3651]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [3600]

Эмилиано Мартинеснинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди [2130]

Беллингемнинг «Реал»дан қаерга кетмоқчи экани маълум бўлди [2060]

"Барселона"нинг режалари бузилди: футболчилар Севильяни тарк эта олишмади [2046]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1909]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1902]

MLS. Месси дублга эришган ўйинда «Интер Майами» сафарда «Атланта»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1659]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1607]

«Реал» ёзда икки юлдуздан бирини сотиб олишни режалаштирмоқда [1485]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик