Кириш Регистрация
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа 2-1 Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:00 Нефтчи 2-2 Андижон
12/05 19:00 Сўғдиёна 1-2 Навбаҳор
12/05 19:15 Атлетико 1-0 Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Арсенал
12/05 21:00 Ювентус 1-1 Салернитана
12/05 21:30 Валенсия 0-0 Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта 2-1 Рома
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон - Динамо
13/05 19:00 Насаф - Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити

Ўша таниш манзара. Ўзбек клубларининг ОЧЛдаги имкониятлари қандай?

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар Лигаси-2016 доирасидаги финал ўйинлари (19-26 ноябрь) якунланганига 3 ҳафта бўлмай туриб, кейинги мавсум учун қуръа ташланди. Бундай тезкорлик фақат ОФКга хос. Тезкорлик яхши, фақат шуниси борки, айни пайт навбатдаги мусобақанинг гуруҳ босқичида ўйнайдиган нақ 10та жамоа номи аниқ эмас! Лекин ҳозир бу ҳақда гаплашмаймиз, аксинча, ОЧЛ-2017 сари йўлга тушадиган 3та клубимизнинг қисқа муддат ичида эҳтимолий ва аниқ бўлиб улгурган рақиблари билан қачон, қандай ўйнагани  хусусида маълумот берамиз. Умуман олганда, ОФК томонидан 15-марта ташкиллаштирилаётган ушбу турнирда асосан эски танишлар яна бир карра учрашишади. Хусусан, бизнинг вакиллар ҳам бўлажак  рақиблари билан олдинги йилларда 10 марта тўқнаш келишган. Дейлик, охирги мавсумда бундай ўйинлар 2 марта кузатилди. Тўғри, алоҳида инобатга олиш керак, «Бунёдкор» ва «Насаф» жамоаларидан эски танишлар билан яна учрашиш учун аввало, саралаш раундларидан ОМОН ўтиш талаб этилади.

«A» гуруҳи: «Ал-Аҳли» (БАА), «Локомотив» (Ўзбекистон), «Ал-Товун» (Саудия Арабистони), «Истиқлол» Т. (Эрон) ёки «Ал-Садд» (Қатар)

«Локомотив» ОЧЛда 2013 йили дебют қилганидан буён, жами 18та ўйин ўтказди ва охирги мавсум ниҳоят, чорак финалга чиқди. Умумий статистикаси: 4та ғалаба, 7та дуранг, 7та мағлубият. «Темирйўлчилар» бўлажак рақибларидан бири - «Ал-Садд» билан бевосита танишлар. Тўғри, Қатарнинг ушбу жамоаси гуруҳ раундига қўшилиш йўлида ҳали Эронда Теҳроннинг «Истиқлол» клубини енгиши керак. Дарвоқе, «Локо» Осиё ареналаридаги энг йирик мағлубиятини айнан Доха клубидан қабул қилиб олганди. Эсингиздадир, «темирйўлчилар» 2015 йилги мавсумда аввалига сафарда 2:6 ҳисобида ютқазишган, кейин Тошкентда бу жамоани чинакамига «меҳмон» қилиб, «қарз»ни ортиғи билан қайтаришганди - 5:0.

2015 йил 17 март. Доха. «Жассим бин Ҳамад» стадиони. 3825 томошабин. Гуруҳ босқичи. «Ал-Садд» - «Локомотив» - 6:2. Ҳакам: Бенжамин Уиляьмс (Австралия). Голлар: Халфан Иброҳим (27-пен., 50), Ҳассан ал Ҳайдос (34), Нодир Белхаж (40), Абдулкарим Ҳассан (63), Графите (66) - Дамир Кояшевич (56), Ж.Ҳасанов (77-пен.).

2015 йил 8 апрель. Тошкент. «Локомотив» стадиони. 3852 томошабин. Гуруҳ босқичи. «Локомотив» - «Ал-Садд» - 5:0. Ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея). Голлар: Марат Бикмаев (7, 14), Санжар Шоаҳмедов (55), Дамир Кояшевич (79), Руслан Корян (90Қ1).

«B» гуруҳи: «Истиқлол» Ҳ. (Эрон), «Ал-Жазира» (БАА), «Лаҳвия» (Қатар), «Ал-Фотиҳ» (Саудия Арабистони) ёки «Насаф» (Ўзбекистон) |«Ал-Ҳидд» (Баҳрайн)

Қаршининг «Насаф» клуби ОЧЛда 2012 йили кўриниш бера бошлаганди. Жамоа шундан буён турнир доирасидаги 19та ўйинда иштирок этди. Умумий статистикаси: 3та ғалаба, 5та дуранг, 11та мағлубият. Қаршиликлар эҳтимоли бор гуруҳдошлари орасида Абу-Дабининг «Ал-Жазира»сига қарши ўйнаб кўришган. Эсланг, БАА клуби юртимизга келганида қор қопланган майдонга оид муаммолар туфайли ўйин бир кун кейинга сурилган ва унда вакилларимиз мағлуб бўлишганди.

2012 йил 7 март. Қарши. «Насаф» стадиони. 13000 томошабин. Гуруҳ бос­қичи. «Насаф» - «Ал-Жазира» - 2:4. Ҳакам: Чой Мюнг Йонг (Ж.Корея). Голлар: Фозил Мусаев (2), Сами Рабий (18-авт.) - Жума Абдуллоҳ (39), Абдуллоҳ Мусо (68), Баре (75), Рикардо Оливейра (88).

2012 йил 2 май. Абу-Даби. «Муҳаммад Бин Зайд» стадиони. 820 томошабин. Гуруҳ босқичи. «Ал-Жазира» - «Насаф» - 4:1. Ҳакам: Петер Грин (Австралия). Голлар: Баре (6), Рикардо Оливейра (14-пен., 33, 42-пен.) - Илҳом Шомуродов (69).

«C» гуруҳи: «Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони), «Зоб-Оҳан» (Эрон), «Ал Айн» (БАА), «Ал-Жаиш» (Қатар) ёки «Бун­ёдкор» (Ўзбекистон)

Агарда «Бунёдкор» келгуси йилнинг 7 февралида амалдаги ярим финалчи - «Ал- Жаиш»ни мағлуб этса, гуруҳ раундида ҳам яна бир эски танишига рўбарў бўлади. Умуман олгнда, «қалдирғочлар» ушбу нуфузли турнирнинг гуруҳ босқичида кетма-кет 10-марта иштирок этиш имкониятига эгалар. «Бундёкор» ОЧЛ­даги дебютини 2008 йили нишонлаганди ва ҳозиргача нақ 74та ўйинда қатнашди. Умумий статистикаси: 26та ғалаба, 21та дуранг, 27та мағлубият. «Қалдирғочлар» охирги икки мавсумда гуруҳ босқичини сўнгги ўринда якунлашганини инобатга олмасак, улар илк иштирок кезлари турнир ғолиблиги учун даъвогарлардан саналишган. Саудиянинг «Ал-Аҳли» клуби ушбу турнирда 7 марта, БААнинг «Ал-Айн» жамоаси эса нақ 11 марта иштирок этган бўлсада, ҳозирча «Бунёдкор»га дуч келган эмас. Чунончи, тошкентликларнинг 2012 ва 2013 йиллар мавсуми «Шарқ» минтақасида ўйнашганини ҳам унутмаслик керак.

2010 йил 24 март. Исфаҳон. «Фулад Шаҳр» стадиони. 5250 томошабин. Гуруҳ босқичи. «Зоб-Оҳан» - «Бунёдкор» - 3:0. Ҳакам: Чой Мюнг Йонг (Ж.Корея). Голлар: Саид Муҳаммад Ҳусайни (38), Муҳаммад Ғози (54), Муҳаммад Ризо Халатбори (80).

2010 йил 30 март. Тошкент. «Бун­ёдкор» стадиони. 9000 томошабин. Гуруҳ босқичи. «Бунёдкор» - «Зоб-Оҳан» - 0:1. Ҳакам: Сун Баожи (Хитой). Гол: Муҳаммад Ризо Халатбори (30).

2014 йил 11 март. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 3600 томошабин. Гуруҳ босқичи. «Бунёдкор» - «Ал-Жаиш» - 1:2. Ҳакам: Масааки Тома (Япония). Голлар: Баҳодир Пардаев (90Қ3) - Нилмар (34, 69).

2014 йил 23 апрель. Доха. «Абдуллоҳ Бин Халифа» стадиони. 5184 томошабин. Гуруҳ босқичи. «Ал-Жаиш» - «Бунёдкор» - 1:2. Ҳакам: Моҳанад Қосим Саррай (Ироқ). Голлар: Муҳаммад Мунтари (52) - Сергей Симоненко (13), Сардор Рашидов (90Қ4).

2016 йил 16 март. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 4567 томошабин. Гуруҳ босқичи. «Бунёдкор» - «Зоб-Оҳан» - 0:0. Ҳакам: Петер Грин (Авс­тралия).

2016 йил 5 апрель. Исфаҳон. «Фулад Шаҳр» стадиони. 4523 томошабин. Гуруҳ босқичи. «Зоб-Оҳан» - «Бун­ёдкор» - 5:2. Ҳакам: Ма Нинг (Хитой). Голлар: Дониёл Исмоилифар (3), Воҳид Муҳаммадзода (34), Меҳди Ражабзода (50), Кавеҳ Ризои (69), Мортаза Табризи (87) -  Шокир Зуаги (78), Шаҳзодбек Нурматов (89).

«D» гуруҳи: «Ал-Райян» (Қатар), «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони), «Персеполис» (Эрон), «Ал-Ваҳда» (БАА ) ёки «Ал-Виҳдат» (Иордания)|«Бенгалуру» (Ҳиндистон)

Кетма-кет иккинчи йил гуруҳлардан бирида вакилимизни кўрмаймиз. Бу ҳолат яна бир мавсум такрорланади. Хуллас, жамоаларимиз навбатдаги икки мавсум ичида рейтингдаги натижаларимизни яхшилашсагина ОЧЛда яна 4та жойга эга чиқишимиз мумкин.

Умумий картина

Вакилларимизнинг ОЧЛдаги иштирокларига рақамлар орқали назар ташласак, шу пайтгача 6та клубимиз («Пахтакор», «Бунёдкор», «Нефтчи», «Насаф», «Локомотив» ва «Машъал») умумий ҳисобда 211та ўйин (саралаш босқичи баҳслари инобатга олинмаган)да майдонга тушиб, 74та ғалаба, 52та дуранг ва 85та мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 247-289. Жамоаларимиз мусобақа тарихида 4 марта ярим финалга чиқишдан ташқа­ри, 2 марта чорак финал ва 5 марта нимчорак финалда тўхташган. Ўзбекистон клублари бу борада, яъни умумий жадвалда 17та чемпионат вакиллари орасида 8-ўринда туришибди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:15, 23.12.2016.
Ўқилди: 17353 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.