«Бенфика» ҳимоячиси Виктор Линделёфнинг «Манчестер Юнайтед» клубига трансфери футболчининг биринчи клуби эътирозлари туфайли кечикмоқда.
22 ёшли футболчи фаолиятини Швециянинг «Вестерос» клубида бошлаган эди. Айни пайтда у Линделёфнинг Чемпионлар лигасидаги иштироки учун «Бенфика»дан 250 минг евро талаб қилмоқда, деб хабар беради A Bola. Бу ҳақдаги банд футболчининг шартномасида кўзда тутилган эди.
Аввалроқ, «МЮ» ва «Бенфика» Линделёфнинг 45 млн евролик трансфериҳақида келишиб олгани маълум бўлганди.