Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

АПЛ: 19-тур ҳайратлари

Баҳо:
+ | -

Англия премьер лигасининг 19-тур учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Унда бир қатор қизиқарли ўйинларни кузатдик. Масалан, “Челси” “Сток Сити” устидан ғалаба қозонди. “Манчестер Юнайтед” ҳам 3 очкони қўлга киритди.

Шунингдек, Юрген Клопп бошчилигидаги “Ливерпуль” ғалаба қозониб, иккинчи ўринда қолди. “Арсенал” ва “Тоттенхэм” ғалаба қозониб, “Манчестер Сити”ни 5-ўринга тушириб юборишди.

“Челси” чемпионлик сари...

“Челси” жамоаси ўз уйида “Сток Сити” жамоасига қарши майдонга тушди ва ғалаба қозонди. Конте шогирдларини ҳозирча енгишнинг имкони топилмаяпти, лекин бу Англия, ҳамма нарса бўлиши мумкин.

31 декабрь. Лондон. "Стэмфорд Бриж" стадиони. 41601 томошабин.
Бош ҳакам: Роберт Мэдли (Йоркшир).
“Челси” – “Сток Сити” - 4:2
Голлар: Кэхилл, 34 (1:0). Мартинс Инди, 46 (1:1). Виллиан, 57 (2:1). Крауч, 64 (2:2). Виллиан, 65 (3:2). Диего Коста, 85 (4:2).

“МЮ”дан Ферги амакига совға

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз майдонида “Мидлсбро”га қарши майдонга тушди ва ғалабани нишонлади. Сэр Алекс Фергюсоннинг туғилган кунида майдонга тушган “қизил иблислар” сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетишди.

31 декабрь. Манчестер. "Олд Траффорд" стадиони. 75314 томошабин.
Бош ҳакам: Ли Мэйсон (Болтон).
“Манчестер Юнайтед” – “Мидлсбро” - 2:1
Голлар: Лидбиттер, 67 (0:1). Марcьяль, 85 (1:1). Погба, 86 (2:1).

“Арсенал” учинчи ўринда

“Арсенал” жамоаси ўз майдонида “Кристал Пэлас”га қарши ўйнади ва ғалабага эришди. Оливье Жиру жуда чиройли гол билан ҳисобни очган бўлса, Ивоби ҳам гол уриб, “тўпчилар”нинг ишончли ғалабасини таъминлади.

1 январь. Лондон. "Эмирейтс" стадиони. 59975 томошабин.
Бош ҳакам: Андре Марринер (Бирмингем).
“Арсенал” – “Кристал Пэлас” - 2:0
Голлар: Жиру, 17 (1:0). Ивоби, 56 (2:0).

“Манчестер Сити” 5-ўринда

“Манчестер Сити” жамоаси сафарда “Ливерпуль” клубига қарши майдонга тушди ва мағлубиятга учради. Турнинг марказий учрашуви тақдирини ягона гол ҳал қилди. Ушбу тезкор гол Вийналдум томонидан киритилди. Бу натижа “шаҳарликлар”ни 5-ўринга тушириб юборди.

31 декабрь. Ливерпуль. "Энфилд" стадиони. 53120 томошабин.
Бош ҳакам: Крейг Поусон (Лондон).
“Ливерпуль” – “Манчестер Сити” - 1:0
Гол: Вейналдум, 8 (1:0).

“Бернли”дан йирик ғалаба

“Бернли” жамоаси ўз майдонида “Сандерленд” клубини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Шу куни Андре Грей ажойиб ўйин кўрсатиб, хет-трик қайд этди. Жамоа эса аутсайдерлар ҳудудидан анча узоқлашиб олди.

31 декабрь. Бернли. "Терф Мур" стадиони. 21124 томошабин.
Бош ҳакам: Грэм Скотт (Оксфордшир).
“Бернли” – “Сандерленд” - 4:1
Голлар: Грей, 31 (1:0). Грей, 51 (2:0). Грей, 53 (3:0). Барнс, 67 - пенальтидан (4:0). Дефо, 71 (4:1).

“Тоттенхэм”да ҳам йирик ғалаба

“Уотфорд” жамоаси ўз уйида “Тоттенхэм”ни қабул қилди ва йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ҳарри Кейн ва Деле Аллининг дублига ўйин охирида Юнус Қобул битта гол билан жавоб бера олди.

1 январь. Уотфорд. "Викариж Роуд". 20882 томошабин.
Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд).
“Уотфорд” – “Тоттенхэм” - 1:4
Голлар: Кейн, 27 (0:1). Кейн, 33 (0:2). Алли, 41 (0:3). Алли, 46 (0:4). Қобул, 90+1 (1:4).

Қолган-қутганлар

30 декабрь. Кингстон-апон-Халл. "Кей Си" стадиони. 20111 томошабин.
Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир).
“Халл Сити” – “Эвертон” - 2:2
Голлар: Доусон, 6 (1:0). Маршалл, 45+1 – ўз дарвозасига (1:1). Снодграсс, 65 (2:1). Баркли, 85 (2:2).

31 декабрь. Саутгемптон. "Сент-Мэрис" стадиони. 30975 томошабин.
Бош ҳакам: Майкл Жонс (Честер).
“Саутгемптон” – “Вест Бромвич” - 1:2
Голлар: Лонг, 41 (1:0). Филлипс, 43 (1:1). Робсон-Кану, 50 (1:2).

31 декабрь. Суонси. "Либерти" стадиони. 20316 томошабин.
Бош ҳакам: Кевин Френд (Лестершир).
“Суонси” – “Борнмут” - 0:3
Голлар: Афобе, 25 (0:1). Фрейзер, 45+1 (0:2). Кинг, 88 (0:3).

31 декабрь. Лестер. "Кинг Пауэр" стадиони. 32060 томошабин.
Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Манчестер).
“Лестер” – “Вест Хэм” - 1:0
Гол: Сулаймони, 20 (1:0).

Тур жазолари

19-турда ҳакамлар томонидан футболчиларга 36та сариқ ва 1та қизил карточка кўрсатилди.

19-тур: “энг, энг, энг...”

Энг кўп гол урган футболчи
Андре Грей – 3та (“Бернли”)

Энг тезкор гол
Майкл Доусон – 6-дақиқа (“Халл Сити” – “Эвертон”)

Энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Энтони Тэйлор – 8та (“Лестер” – “Вест Хэм”)

Энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакамлар
Ли Мейсон – 2та (“Манчестер Юнайтед” – “Мидлсбро”)
Андре Марринер – 2та (“Арсенал” – “Кристал Пэлас”)
Грэм Скотт – 2та (“Бернли” – “Сандерленд”)
Кевин Френд – 2та (“Суонси” – “Борнмут”)

Энг кўп томошабин
“Олд Траффорд” стадиони — 75314 томошабин

Энг кам томошабин
“Кей Си” стадиони — 20111 томошабин

Голурарлар
14та Диего Коста (“Челси”)
12та Алексис Санчес (“Арсенал”), Златан Иброҳимович (“Манчестер Юнайтед”, 1)
10та Ромелу Лукаку (“Эвертон”), Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 3), Ҳарри Кейн (“Тоттенхэм”, 3)
9та Майкл Антонио (“Вест Хэм”), Жермейн Дефо (“Сандерленд”, 3), Эден Азар (“Челси”, 2)
8та Кристиан Бентеке (“Кристал Пэлас”, 2), Садио Мане (“Ливерпуль”), Деле Алли (“Тоттенхэм”), Тео Уолкотт (“Арсенал”)

Тур ўйини

Турнинг энг қизиқарли ўйини, албатта, “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги учрашув бўлди. Ўйинда мезбонлар ишончли тарзда ғалабага эришди ва етакчиларни қувишда давом этмоқда.

19-тур рамзий терма жамоаси (Telegraf версияси)

Артур Боруц (“Борнмут”, 2) - Киран Триппьер (“Тоттенхэм”, 1), Майкл Доусон (“Халл Сити”, 1), Стив Кук (“Борнмут”, 2), Жеймс Милнер (“Ливерпуль”, 5) - Жоржиньо Вейналдум (“Ливерпуль”, 1), Поль Погба (“Манчестер Юнайтед”, 5), Деле Алли (“Тоттенхэм”, 5) - Андре Грей (“Бернли”, 2), Ҳарри Кейн (“Тоттенхэм”, 2), Виллиан (“Челси”, 2).

19-турнинг энг яхши футболчиси (Telegraf версияси)

19-турнинг энг яхши футболчиси “Бернли” ҳужумчиси Андре Грей бўлди. Жуда муҳим учрашувда у чиройли ва фойдали ўйин намойиш этиш билан бирга ўз ҳисобига хет-трик ёздириб қўйди.

20-тур ўйинлари

2 январь, душанба
“Мидлсбро” – “Лестер”, соат 17:30
“Вест Бромвич” – “Халл Сити”, соат 20:00
“Манчестер Сити” – “Бернли”, соат 20:00
“Сандерленд” – “Ливерпуль”, соат 20:00
“Эвертон” – “Саутгемптон”, 20:00
“Вест Хэм – “Манчестер Юнайтед”, 22:15

4 январь, чоршанба
“Борнмут” – “Арсенал”, соат 00:45
“Кристал Пэлас” – “Суонси”, соат 01:00
“Сток Сити” – “Уотфорд”, соат 01:00

4 январь, пайшанба
“Тоттенхэм” – “Челси”, 01:00

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 11:50, 02.01.2017.
Ўқилди: 4630 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.