Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон 1-3 Пахтакор
02/06 19:30 Насаф 3-0 Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Ла Лига жамоаларининг 2016 йилдаги энг яхши трансферлари

Баҳо:
+ | -

2016 йил футбол олами учун йирик трансферларга бой бўлди. Бир қанча юлдузлар Хитой Суперлигасига ўтишни маъқул кўрган бўлса, Пол Погбанинг «Ювентус»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтиши энг қиммат трансфер сифатида тарихга кирди. Трансфер бозорида ҳар дом фаол бўлган испан клублари 2016 йилда ҳам бўш турмади. Эътиборингизга Ла Лига жамоаларининг ушбу йилда амалга оширган энг яхши трансферларини тақдим этамиз.

Ла Лига дебютанти «Алавес» Мадриднинг «Реал» клуби тарбияланувчиси Маркос Льорентени ўз таркибига қўшиб олиб, сезиларли кучайишга эришди. Ёш ярим ҳимоячи жамоа мураббийи Маурисио Пеллегрино учун энг асосий қуроллардан бирига айланди. «Алавес»нинг яна бир хариди – 19 ёшли Тео Эрнандес эса Ла Лиганинг энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бирига айланди. Францийалик ёш футболчи ҳозиргача 1 та ўйинда майдонга тушган.

Мадриднинг «Атлетико» клуби «Севилья»дан сотиб олган француз ҳужумчиси Кевин Гамейро ҳамюрти Антуан Гризман билан ажойиб тандемни ташкил этмоқда. Мадридликлар сафида 6 та гол уришга эришган Гамейро «Барселона»ни эмас, балки «Атлетико»ни танлаганидан афсусланмаса керак, зеро «Камп Ноу»да у ўйин амалиётига эга бўлиши эҳтимоли жуда кам эди.

«Барселона» ўз навбатида ўзининг узоқ йиллик сардори Карлес Пуёлга ниҳоят муносиб ўринбосар топишга муваффақ бўлди. «Лион»дан сотиб олинган францийалик ёш ҳимоячи Самуэл Умтити ўтган тўрт ой давомида ўзининг ишончли ўйини ҳамда ҳам Пике, ҳам Маскерано билан тандемда яхши чиқиша олиши билан Луис Энрикенинг алоҳида эътиборини қозонди.

«Бетис» сафига клеиб қўшилган даниялик ҳимоячи Риза Дурмиси бу жамоанинг кам сонли яхши трансферларидан бири эканини ҳар бир турда ўзининг чап қанотида исботламоқда. «Селта»нинг янги аъзоси Факундо Ронкаля эса ҳимоянинг барча чизиқларида ўйнай олиши билан жамоа жонига оро кирмоқда. Бунда ташқари, 14 та ўйинда асосий таркибда тушган 29 ёшли аргентиналик футболчи иккита гол уришга ҳам эришди.

Ла Корунянинг «Депортиво» клубига келиб қўшилган руминиялик ҳужумчи Флорин Андоне илк голини уришни анча куттирганига қарамай, кейинчалик тўпурарлик қобилиятини кўрсатди ва ҳозиргача олтита гол уриб, Лукас Переснинг ўрнини билдирмаяпти. «Эйбар» эса фахрий футболчилардан Педро Леонни ўз сафига қўшиб олиб адашмади – жамоанинг барча ўйинларида майдонга тушган ярим ҳимоячи бешта гол билан жамоасига ёрдам берди.

Диего Лопеснинг Испанияга қайтиши ҳам муваффақиятли чиқди. «Севиля»дан «Реал»га ўтгач Икер Касиляснинг Мадриддан кетишига сабабчи бўлган дарвозабон «Милан»дан «Эспаньол»га келиб, клубнинг қуруқ церийаси бўйича рекордини янгилашга улгурди. «Гранада» таркибини эса белгиялик ярим ҳимоячи Меҳди Карсела сезиларли кучайтирди – у ҳозирча учта гол уришга ҳам муваффақ бўлган.

Ганалик ярим ҳимоячи Кевин-Принс Боатенг Испанияга келгач «Лас Палмас» таркибида ўзининг иккинчи ёшлигини бошидан ўтказмоқда. «Барселона» тарбияланувчиси Сандро эса «Малага»да ўз ўрнини топди – у олти гол билан жамоасининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. «Осасуна» бўлса ўз ҳужум чизиғини Серхио Леон билан муваффақиятли тўлдирди – у ҳозирча тўрт гол ва бир голли узатма билан буни исботламоқда.

«Реал»нинг энг яхши трансфери бу шубҳасиз Алваро Моратанинг «Ювентус»дан қайтиши бўлди. Испаниялик ҳужумчининг 9 та голи мадридликларнинг пешқадамлигига сезиларли ҳисса қўшди. «Реал Соседад»га эса «Лас Палмас»дан келган Виллиан Жозе еврокубокларда иштирок этиш учун курашишга самарали ёрдам бермоқда – унинг жамоаси ҳозирда бешинчи ўринда бормоқда. Жозе жумладан «Барселона» дарвозасини ҳам ишғол қилган.

Франциялик ярим ҳимоячи Самир Насри «Севиля»да иккинчи ёшлигини кўрмоқда – 3 гол, 1 голли узатма, жамоадошлари ва мураббийи билан ажойиб муносабатлар – бунинг далили. Аргентиналик ҳимоячи Габриэл Меркадо эса мудофаа чизиғини исталган ерида ўйнай олиши билан бирга 14 ўйинда урган 2 голи билан андалусияликларнинг бу мавсумдаги ажойиб ўйинларига ўз ҳиссасни қўшмоқда.

Хихоннинг «Спортинг» клуби хорватиялик ҳужумчи Дуэ Чопдан самарали фойдаланмоқда – у 16 ўйинда 6 гол уришга эришган. «Вилярреал»да эса италиялик ҳужумчи Никола Сансоне ўзини кўрсатмоқда – 7 гол ва 3 голли узатма билан жамоасини олдинга бошлаяпти. «Сариқ сув ости кемаси» 14 миллион еврога сотб олган бошқа бир италиялик футболчи – Роберто Сориано эса жамоанинг бутун ўйини ташлкиллаштирилишига жавоб бермоқда.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 14:24, 07.01.2017.
Ўқилди: 6630 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.