Хитойда бўлиб ўтаётган ММА универсал турдаги жанглар бўйича чемпионатда россиялик Ибрагим Халилов ўзбекистонлик Бахтиёр Баротов билан беллашди.
Аммо жанг бор йўғи 3 сония давом этди. Гап шундаки, Халилов ҳамюртимиз Баротовни саломлашув пайтида уриб, нокаут қилишга муваффақ бўлди.
Натижада ҳакамлар ғалабани россиялик спортчига беришди. Чунки бу жангларда саломлашув пайтида қўл олдинга узатилмайди.