«Эвертон» бош мураббийи Роналд Куман АПЛ 21-туридан ўрин олган «Манчестера Сити» (4:0) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини айтди.
«Ман Сити» каби клубга қарши ўйинни олдиндан режалаштириш мушкул. Бироқ иккинчи бўлимда мукаммал ўйин намойиш этдик. Биз биринчи бўлимнинг керакли дақиқасида гол урдик. Танаффусдан сўнг эса ҳисобни оширдик. Ўйлашимча, бу ўйинимиздан мақтовга лойиқмиз. «Эвертон» мукаммал ўйин намойиш қилди» - деди Куман ВВС хабарида.