ОАВда «Реал»даги кескинликка оид янги инсайд маълумотлар пайдо бўлди.
Сўнгги маълумотларга кўра, «қаймоқранглар» таркибида бир неча ойдан бери асосий юлдузлар — Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингем ўртасида можаро давом этмоқда. Можарога Ла Лиганинг бир учрашуви пайтидаги тортишув сабаб бўлган. Ушбу ҳолат февраль ойида юз берган. Шундан сўнг Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган.
Қайд этилишича, «Реал»даги муҳит француз футболчиси Парижда ўрганиб қолган шароитдан анча фарқ қилади. Ечиниш хонасидаги вазият идеалдан анча йироқ — жамоа ичида кескинлик сезилмоқда. «Реал» футболчилари бир-бири билан анча қаттиқ ва совуқ тарзда мулоқот қилади.













