"Реал" Испания чемпионати 19-турида "Малага" билан учрашув олдидан кеча тикланиш машғулотини ўтказди.
"Малага" билан учрашув 21 январь куни "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.
Клуб расмий сайтининг хабарига кўра, Гарет Бэйл, Пепе ва Дани Карвахальжароҳатларидан тикланиб боришмоқдалар. Хамес Родригес тренажёр залида шуғулланган. "Сельта"га қарши бошланғич таркибда тушган футболчилар ҳам тренажёр залида шуҳулландилар, Карвахаль бошқалар билан майдонда шуғулланди.
Машғулот асосан тўп билан ишлашга қаратилди: футболчилар прессингга оид, тўпни бошқариш, тўп узатиш, дарвозага зарба бериш ва ҳужумларни якунлашга оид машқлар бажаришди.