«Ницца» ҳужумчиси Марио Балотелли Франция чемпионатининг 21-туридан ўрин олган «Бастия» (1:1) клубига қарши ўйиндан сўнг мухлислардан нолиди.
«Бастия»га қарши ўйиннинг натижаси ҳаққоний бўлди. Биз мақсадимизга эришиш учун янада кўпроқ меҳнат қилишимиз шарт.
Аммо французларга саволим бор. «Бастия» мухлислари ўйиннинг бошидан охиригача маймуннинг овозлари билан бизни калака қилишди. Ирқчилик Францияда қонунийлаштирилганми? Ёки фақат Бастиядами? Бу шармандалик» - деб ёзди Балотелли «инстаграм» саҳифасида.