Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

2016 йилнинг энг яхши трансферлари

Баҳо:
+ | -

Ўтган йилги трансферлар бозорида бир қатор шов-шувли келишувлар амалга оширилди. Тўғри, ҳозирга келиб Хитой клублари ақл бовар қилмас маблағлар эвазига номи чиққан ўйинчиларни ўз сафларига жалб этиб, бутун дунёни ўзларига қаратиб келишаяпти. Бироқ, шунга қарамай, кўҳна қитъада амалга оширилган футболчилар олди-соттиси барибир Осиёдагидан анча юқори туради. Улар орасидаги бир қатор муваффақиятли битимлар айрим жамоаларга ўз таркибларини кучайтириб олишга ёрдам берди. Ўша трансферлардан ўнта энг яхшиларини саралаб олган ҳолда эътиборингизга ҳавола этамиз.

10. Эрик Бейи

«Вильярреал»дан «Манчестер Юнайтед»га (35 миллион евро)

Айрим номдор ўйинчилардан фарқли улароқ Бейи катта муваффақиятларга эга эмас. Аммо бу тиришқоқ марказий ҳимоячининг истеъдодига тўғри баҳо бериш учун «МЮ» селекционерларига бир мавсумнинг ўзи етарли бўлди. Ивуарлик футболчи АПЛнинг дастлабки турлариданоқ ишончли ўйин ўтказиб асосий таркибда ўйнашга муносиблигини кўрсатди. Айнан Бейи кўп ўтмай манкунианларнинг етакчи ҳимоячисига айланди, шунинг учун «Челси»га қарши учрашувдаги жароҳат Жозе Моуриньога қўшимча бош оғриқ бўлди. Бейи тез орада тузалиб, асосий таркибдаги ўрнини қайтариб олса ажаб эмас. Устига устак, у эндигина 22 ёшни қаршилади, шунинг учун айтиш мумкинки, «Юнайтед» келажак масаласини аъло даражада ҳал қилди.

9.Садио Мане

«Саутгемптон»дан «Ливерпуль»га (46,5 миллион евро)

Мана бир неча йилдан бери «Саутгемптон» ўйинчилар етказиб бериш борасида «Лиаерпуль» учун асосий хазина бўлиб келмоқда. Охирги пайтларда «авлиё»лар сафидан Натаниэл Клайн, Деян Ловрен, Адам Лаллана ва Рики Ламберт каби ўйинчилар «Энфилд»га йўл олишди. Ўтган ёзда эса «Ливерпуль» Садио Мане учун 45 миллион евро тўлаб, «Саутгемптон» тарихидаги энг йирик трансферни амалга оширди. Сенегаллик легионер биринчи ўйинларданоқ ўзи учун тўланган маблағни оқлашга тушди. Унинг тезлиги, техникаси, қудрати ва ҳеч нарсадан қайтмаслиги ҳаммани ҳайратга солди. Мане мавсум бошида чиндан ҳам ажойиб ўйин кўрсатиб, харажат қилинган суммани унутишга мажбур қила олди.

8. Шкодран Мустафи

«Валенсия»дан «Арсенал»га (41 миллион евро)

Ушбу қимматбаҳо марказий ҳимоячи АПЛ учун 2016 йилнинг ёзги трансфер бозорида ҳақиқий трендга айланди. Узоқ йиллардан сўнг биринчи чемпионлик орзусида юрган «Арсенал», бу мақсади йўлида «Валенсия»га марказий ҳимоячи эвазига 40 миллион евро тўлашдан ҳам чўчимади. Немис футболчиси келганидан кейин Лондон клуби ҳимояда яхши ўйнай бошлади. Шкодран майдонда бўлган пайтда «канонир»лар бирор марта ҳам ютқазишмаган ва 14та турда 14та тўп ўтказиб юборишди. Бу борада фақат «Тоттенхэм» ва «Челси» ўз ҳамшаҳридан олдинда боришарди. Боз устига, Мустафи аста-асталик билан майдонда ва ечиниш хонасида етакчига айланиб борди. Бу Венгер учун ижобий ҳолат эди, чунки Фабрегас кетганидан сўнг мураббий ҳақиқий етакчини тополмай келаётганди.

7. Фернандо

«Сампдория»дан «Спартак»га (12 миллион евро)

Ярим ҳимоя марказини кучайтириш мақсадида юрган «Спартак» ўз танловини «Сампдория» ярим ҳимоячиси Фернандода тўхтатди. «Открўтие арена»да бўлиб ўтган тақдимот маросимига келганида унга кўпчилик профессионал футболчи сифатида қарамади. Бироқ атиги бир неча ҳафта ичида Фернандо ўз мавқесини қайтарди ҳамда майдон марказида жамоанинг етакчи фигурасига айланди. Бразилиялик легионер марказда Глушаков билан жуда яхши тил топишиб кетди ва бу ўз навбатида «Спартак»га РФПЛ бахсларининг 80  фоизида майдон марказини назорат қилиш имконини бериб келаяпти.

6. Жулиано

«Гремио»дан «Зенит»га (7 миллион евро)

Халк Хитойга кетганидан кейин купчилик «Зенит»ни ҳужум борасида қийналишини тахмин қила бошлади. Бироқ юлдузли ўйинчининг ўрни муваффақиятли тарзда унинг ҳамюрти билан тўлдирилди. Айниқса Европа Лигасида Жулиано нималарга қодирлигини кўрсатди. Бразилия терма жамоаси аъзоси бешта голи ва бешта голли узатмалари билан мусобақанинг тўлақонли MVPсига айланди. Россия чемпионатида ҳам Жулиано доимий равишда самарали балларни ўз ҳисобига ёзиб, Халк йўқлигини билдирмай келмоқда. Футболчининг ўзи Европадаги топ-чемпионатлардан бирида ўйнаш орзусида юрганини яширмаяпти, шунинг учун бир икки йилдан кейин «Зенит» унинг трансферидан мўмай пул ишлаб олиши мумкин.

5. Чиро Иммобиле

«Севилья»дан «Лацио»га (8,5 миллион евро)

Дортмунднинг «Боруссия»сида ҳам, «Севилья»да ҳам Иммобиле ўз ўйинини тополмади, аммо Италияга қайтганидан кейин яна тўпурар ҳужумчи бўлди-ю қўйди. Тўғри, у «Торино»га эмас, балки «Лацио»га қайтди. Пойтахт клубида Чиро тезда асосий таркибдан жой эгаллаб олди. «А» сериянинг биринчи даврасидаги тўққиста гол ҳужумчи учун ёмон натижа эмас.

4. Эдин Жеко

«Манчестер Сити»дан «Рома»га (8 миллион евро)          

«Манчестер Сити»да Серхио Агуэрога муносиб рақобатчи бўлолмаган босниялик ўйинчига омадсиз мақоми берилди. Римга ҳужумчи ўйин амалиётига эга бўлиш учун ижара асосида йўл олганди, бироқ қишда «бўри»лар унчалик катта бўлмаган маблағ ҳисобига унинг шартномасини сотиб олишди. 2015-2016 йилги мавсум охирини Джеко яхши ўтказа олмади, лекин жорий мавсумда у бекорга бир вақтлари Европанинг энг хавфли ҳужумчиларидан бири бўлмаганини кўрсатиб келаяпти. 18та ўйинда 14та гол ва Эдин «А» серия тўпурарлари пойгасида Андреа Белотти билан биринчи ўринни бўлишиб турибди.  

3. Тимо Вернер

«Штутгарт»дан «Лейпциг»га (10 миллион евро)

Ушбу футболчи Европадаги футбол мавсумининг асосий кашфиёт жамоасида асосий шахслардан бири бўлиб келаяпти. Тимо Вернер ўзини оқламаган ёш истеъдод сифатида «Лейпциг»га ўтди. Бироқ чемпионат дебютанти бош мураббийи Ральф Хазенхюттль 20 ёшли ярим ҳимоячига майдонда эркин ҳаракат қилиши учун имкон яратиб берди. Бунинг натижасида, Вернер тўққизта голи билан тўпурарлар руйхатида тўртинчи ўринни эгаллаб келаяпти, «Лейпциг» эса сенсацион тарзда мусобақанинг иккинчи жамоаси бўлиб турибди. Ундан юқорида фақатгина қудратли «Бавария»бор.

2. Илкай Гюндоган

«Боруссия Д»дан «Манчестер Сити»га (26 млн. евро)

Мазкур трансфер нарх-сифат назарияси бўйича 2016 йилнинг ёзида амалга оширилган келишувлар орасида энг муваффақиятлиси бўлса ажаб эмас. Ҳозирги замон учун камтарона кўринган 26 миллион евро эвазига ақлли, креатив, ажойиб пас маданиятига эга ярим ҳимоячи «Этихад»га келди. Ҳаммаси Гвардиола яхши кўрганидек. Испаниялик мураббий тизимида у тўп назорати ва майдон марказидаги ҳаракатларни таъминлаяпти. Бу жиҳат унга фойдали ҳаракатлар коэффициенти бўйича АПЛ рейтингида юқорилаб кетиш имконини берди. Агар навбатдаги жароҳат бўлмаганида ҳаммаси бунданда ажойиб бўларди. Бунинг оқибатида, Германия терма жамоаси аъзоси яна узоқ муддат футболдан четда қолган бўлса, «Манчестер Сити» ярим ҳимоянинг асосий ўйинчисисиз ўйнашга мажбур.

1. Давид Луиз

«ПСЖ»дан «Челси»га (38 миллион евро)

Бразилиялик ҳимоячининг «Стэмфорд Бридж»га қайтиши «Челси» фанатлари томонидан турлича қабул қилинди. Бир томондан, Луиз Лондондаги биринчи фаолияти давомида хушфеъл ва жамоани яхши кўрувчи футболчи сифатида, бошқа тарафдан эса йўқ жойда хато қилишга қодир ҳимоячи сифатида эсда қолган. Бироқ ўшанда 29 ёшли ўйинчи учун деярли 40 миллион евро беришга рози бўлган Конте нима қилаётганини жуда яхши билган. Италиялик мутахассис қўли остида ўтказган бир неча ой ичида Луиз ҳимояланиш бобида жиддий ўсишга эришди. Бундан ташқари, айнан у Конте учун ўта муҳим саналган диспетчер ролини бажариб, Диего Костага қанотлар ва узоқ масофалардан тўп етказиб бериб келаяпти. Ҳозир Луиз «Челси» ҳимоя қўрғонининг ишонган тоғидир.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:27, 23.01.2017.
Ўқилди: 12421 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.