Ўзбекистон терма жамоаси билан назорат учрашувида дуранг (2:2) ўйнаган Грузия терма жамоаси бош мураббийи Владимир Вайсс фикрлари билан ўртоқлашди.
"Тарихда грузин футболида иқтидорли ўйинчилар кўп бўлган. 1980/81 мавсумда Кубок эгалари кубогини қўлга киритган Тбилиси "Динамо"сини олинг, Кейин янги авлод келди: Каха Каладзе, Леван Кобиашвили, "МЮ"да ўйнаган ва ўйин услуби Мардонага ўхшайдиган Георгий Кинкладзе. Мен зафарларга эришиш учун грузин футболига нима етишматёганини билишни хоҳлардим.
Терма жамоа билан бир йилдан буён ишлаяпман, униг ярми биринчи 3-4 учрашувнинг таҳлилига кетди. Мен ўйинчиларнинг менталитетини ўргандим ва оддий хулоса чиқардим: словакияликларга қараганда грузин футболчилари иқтидори, техникаси кучлироқ ва тўпни севадилар. Аммо тўпсиз ўйнашни унчалик хуш кўрмайдилар. Фақат тактик жиҳатдан саводли бўлган тақдирдагина зафарлар қучиш мумкин.
Қадамма қадам бу мақсадга эришяпмиз. Торнике Окриашвили, Леван Мчедлидзе, Жано, Валерий Казаишвили каби футболчиларни тўпсиз ўйнашга ўргатиш учун менга вақт керак бўлади. Агар буни уддалай олсам, натижалар келади", - дейди Вайсс.