Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Буни қаҳрамонлик дейишади ёки ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари

Баҳо:
+ | -

Ортда қолган дам олиш кунлари ўтказилган беллашувлар бир қатор янги қаҳрамонларни кашф этди.

Рунининг 250-голи

«Британия»даги учрашувда «Сток Сити» «МЮ»нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйишга яқин турганди. Хуан Матанинг автоголидан сўнг «қизил иблислар» кичик ҳисоб билан ортда қолишаётганди. Бироқ сўнгги дақиқаларда ўткир сюжетли фильмдаги каби воқеа юз берди. қўшимча вақтнинг 5-дақиқасида ҳакам мезбонлар дарвозаси томон жарима зарбаси белгилади. Нуқта дарвозани ишғол қилиш учун унчалик қулай эмасди. «МЮ» тарихидаги энг яхши тўпурар унвонини қўлга киритиш учун битта голга эҳтиёж сезаётган Уэйн Руни зарбани қойилмақом тарзда амалга ошириб, жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди. Эвазига ўзи «МЮ»нинг энг яхши тўпурарига айланди.

4та ҳужум - 4та гол, 2та ҳужум - 2та гол!

«Биз ажойиб ўйин ўтказдик. Аммо афсуски, яна қимматли очколарни бой бердик. Кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирган бўлсакда, ғалабага эриша олмадик. «Эвертон» 4та ҳужум уюштириб, 4та гол урди. «Тоттенхэм» 2 марта ҳужумга ўтиб, шунча гол урди! Бундай вазиятда нима ҳам қила олардик?» - жиғибийрон бўлаётган Гвардиоланинг аянчли ҳолатини тушуниш қийин эмас. Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлган «шаҳарликлар» иккинчи бўлимда «тақачилар»ни икки марта йўл қўйган хатолари учун жазоладилар. Аммо кейин муваффақиятни мустаҳкамлаш ўрнига ўз дарвозаларидан 2та тўп ўтказиб юбордилар. Каттагина маблағ эвазига «Сити» сафига қўшилган Габриэль Жезус орзиқиб кутилаётган ғалабани тақдим этиши мумкин эди. Бироқ бразилиялик ёш иқтидор соҳибидан омад юз ўгирди.

«Ливерпул»га кўз тегди

Сўнгги пайтларда юксак эътирофга сазовор бўлаётган Юрген Клоппнинг жамоасига кўз теккан кўринади. «Сандерленд» ҳамда «МЮ» билан қайд этилган дурангдан сўнг «Энфилд» аҳли ғалабага ташна эди. Боз устига, «қизиллар» мавсумнинг энг омадсиз жамоасига қарши майдонга тушган эдилар. Бироқ таассуфки, бу гал жамоа ягона очкога ҳам эга бўлмади. Фернандо Льоренте томонидан урилган икки голга мезбонлар Роберто Фирминонинг «дубл»и билан жавоб қайтаришгач, 3 очко тақдим этадиган гол ҳам яқинлашгандек туюлганди. Бироқ бор кучларини ҳужумга сафарбар қилган «қизиллар» Гилфи Сигурдссонни ўтказиб юборишди. қизиғи, исландиялик ярим ҳимоячига ҳимоячилар ҳам, дарвозабон Миньоле ҳам қаршилик кўрсата олмадилар. Сафарда муҳим ғалабага эришган «Суонси» сўнгги поғонани тарк этди. Учрашув «Ливерпул»нинг ҳимоясида муаммолар етарли эканини яққол намойиш этди. Уларни бартараф этиш учун германиялик мутахассис астойдил тер тўкишига тўғри келади.

Ҳужумчига айланган ҳимоячи

Ҳужум чизиғидаги «қурғоқчилик» давом этаётган «Реал»нинг навбатдаги уч очкога эга бўлишига жамоа сардори сабабчи бўлди. Ўз вазифасини рисоладагидек адо этаётган Серхио Рамоснинг ҳужумдаги иштироки одатий ҳол бўлиб қолди. У «Малага» дарвозасини икки бор ишғол этгач, Ла-Лигадаги голлари сонини 6тага етказиб олди. 11 учрашувда 6 гол! Ҳимоячининг сермаҳсуллигига кўпчилик ҳужумчилар ҳавас қилишлари аниқ.

«Севилья» қувишда давом этмоқда

Ўз майдонида «Реал»дан устун келган Андалусия клуби Паплонага кўтаринки кайфият билан равона бўлганди. «Осасуна» билан бўлган баҳс чинакамига очиқчасига кечди. Томонлар ҳужумкор футбол намойиш этдилар. Якунда Иборранинг «дубл»и ва Васкес ҳамда Сарабиянинг голлари эвазига Хорхе Сампаоли шогирдлари мезбонлардан 4:3 ҳисобида устун келдилар. «Се­вилья» «Реал»ни таъқиб қилишни давом эттирмоқда.

Бильбаодан бир очко билан

Пешқадамлар сафида бораётган «Барселона» ўз жам­ғармасини уч очкога бойитишда ортиқча қийинчиликка дуч келмади. Жамоа «Эйбар» устидан йирик (4:0) ғалабага эришди. «Атлетико» эса оқсашда давом этмоқда. Симеоне шогирдлари «Сан-Мамес»да «Атлетик» дарвозасига тезкор гол уришни уддалашди. Аммо муваффақиятни ривожлантира олмадилар. Мезбонлар эса танаффус арафасида мувозанатни тиклаб, иккинчи бўлимда олдинга чиқиб олдилар. Кейинчалик мезбонлар дарвозасига йўл топа олган Антуан Гризманн примеродаги саккизинчи голини нишонлаб, «ҳиндулар»ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Бироқ жамоа турнирдаги мавқеини мустаҳкамлай олмади - ҳозирда 35 очко билан ЕЛ ҳудудидан жой олиб турган «Реал Сосьедад» билан ёнма-ён бормоқда. Тўплар нисбатига кўра, «Атлетико» устунлик қилмоқда.

Доннарумма ҳам ожиз

Жанлуижи Буффоннинг Италия терма жамоасидаги вориси сифатида эътироф этилаётган Доннарумма турнинг марказий учрашувида жамоани мағлубиятдан сақлай олмади. «Сан-Сиро»да «Наполи»ни қабул қилган «россонери» 9 дақиқа ичида 2 марта тўпни ўз дарвозасидан олиб чиқди. Ўз ўйинини топиб олиш эса мезбонлар учун жуда оғир кечди. Оқибатда улар Кальехон ва Инсиньенинг голларига атиги бир марта - Юрай Куцканинг голи билан жавоб қайтардилар. Сўнгги дақиқалардаги пала-партиш ҳужумлар ҳам, бурчак зарбасини амалга ошираётган пайтда рақиб жарима майдончасига келган Доннарумманинг бош билан берган зарбаси ҳам «Милан»ни мағлубиятдан қутқара олмади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 22:56, 26.01.2017.
Ўқилди: 6359 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.