Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби кеча мағлубиятга учради

Баҳо:
+ | -

"Локомотив"нинг Осиё чемпионлар лигасидаги рақиби "Ал-Аҳлий" кеча ўз майдонида ютқазиб қўйди. БАА чемпионатининг навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида "Ал-Айн"га қарши ўтказган "Ал-Аҳлий" 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувнинг биринчи таймида ҳисоб очилмади. Танаффусдан сўнг 51-дақиқада "Ал-Айн" етакчиси Умар Абдулраҳмон ўйиндаги дастлабки тўпни киритди. 87-дақиқада мезбонлар вакили Сайид Жассим Солиҳ ҳисобни тенглаштирди. Лекин 90+1-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Кайо ғалаба тўпини киритиб, ўз жамоасига уч очкони тақдим этди.

Турнир жадвалида "Ал-Аҳлий" 16 ўйиндан сўнг 32 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал-Аҳлий" баҳси 27 февраль куни ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 10:44, 29.01.2017.
Ўқилди: 4465 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик