Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Испания кубоги. «Барселона» Мадридда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Испания кубоги ярим финал босқичининг битта ўйини бўлиб ўтди. Мадриддаги "Висенте Кальдерон" стадионида бўлиб ўтган баҳсда "Барселона" "Атлетико"ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ Луис Суарес деярли йўқ жойдан гол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 33-дақиқада Лионель Месси ўз услубида жуда чиройли гол муаллифига айланди.

Иккинчи бўлимда Антуан Гризманн "Атлетико"нинг битта жавоб тўпини уришга муваффақ бўлди. Қолган дақиқаларда мезбонлар 2-3та вазият яратиб, улардан фойдалана олмаган бўлса, бир вазиятда "матрасчилар" дарвозабони Месси томонидан йўлланган хавфли жарима зарбасини қайтарди.

Шу тариқа, Энрике шогирдлари дастлабки ўйинда муҳим ғалабани қўлга киритишди. Жавоб баҳси 1 ҳафтадан кейин "Камп Ноу"да бўлиб ўтади.

Испания кубоги, ярим финал, дастлабки ўйин
АТЛЕТИКО - БАРСЕЛОНА - 1:2 (0:2).
Голлар: Луис Суарес, 7 (0:1). Месси, 33 (0:2). Гризманн, 59 (1:2).
Атлетико: Мойя, Врсалько (Фернандо Торрес, 46), Савич, Годин, Филипе Луис, Хуанфран, Габи, Сауль (Гайтан, 59), Коке, Карраско (Гамейро, 70), Гризманн.
Барселона: Силлессен, Серхи Роберто, Пике, Умтити, Альба, Маскерано, Ракитич (Д.Суарес, 58), Андре Гомеш (Рафинья, 72), Месси, Л. Суарес, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Сауль, 32; Савич, 39; Гризманн, 75; Габи, 84; Хуанфран, 90+2 - Неймар, 64; Месси, 90; Маскерано, 90+1.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:08, 02.02.2017.
Ўқилди: 15720 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик