Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Филип Райевац: “Қўқонда қолишим масаласи тиббий кўрикдан сўнг ҳал бўлади”

Баҳо:
+ | -

“Қўқон-1912” жамоаси сафида сербиялик ҳужумчи Филип Райевац кўрикдан ўтмоқда.

Ҳужумчи Фарғонада ўтаётган “Вилоят Ҳоким Кубоги-2017” турнирида тўртта ўйинда майдонга тушиб бешта гол уришга эришди. Биз Райевацнинг жамоадаги дастлабки таассуротлари ҳақида суҳбатга чорладик.

– Филип, Ўзбекистонга биринчи ташрифингиз, мамлакатимиз ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

– Ўзбекистон ҳақида эшитганларим кўрганларим олдида ҳеч нарса эмас экан. Юртингиз жуда гўзал . Одамлари хушмуомала, табиати чиройли. Таомларингиз жуда мазали экан. Айниқса, миллий таомларингиз – ош менга жудаям ёқди. Энг асосийси, Ўзбекистон тинч экан. Ҳатто ярим тунда ҳам кўчада хотиржам сайр қилиш мумкин экан. Шундай мамлакатга келганимдан ғоят бахтиёрман.

– Жамоада сизни қандай қарши олишди? Тўртта ўйинда майдонга тушдингиз ва бешта гол урдингиз. Жамоа ёқдими ?

– Қўқон клубида мени жуда илиқ кутиб олишди. Бу ерда ҳамюртларим Дарко ва Никола борлиги учун мен ўзимни бегона жойга келганимни унчалик ҳис қилмадим.

Жамоадаги барча футболчилар профессионал йигитлар экан. Маҳоратли ва тез футболчилар. Барча билан жуда яхши чиқишиб кетдик. Буни натижасида бешта гол урдим. Жамоадошларим ҳар ўйинда мени жуда яхши паслар билан таъминлаб туришди. Барча урган голларимда жамоадошларимнинг ҳиссалари катта. Агар улар мени қулай тарзда тўп билан таъминлашмаганида гол ура олмаган бўлардим. Жамоанинг ҳар бир чизиғида жуда яхши футболчилар бор.

– Бош мураббийга ҳаракатларингиз маъқул келдими ? Жамоада қолишингиз қачон ҳал бўлади?

– Бош мураббий ва жамоа вице-президенти билан гаплашдим. Уларга мен кўрсатган ўйин маъқул келганини айтишди. “Вилоят Ҳоким Кубоги-2017” турниридан сўнг Тошкент шаҳрига йўл оламан. У ерда тиббий кўрикдан ўтишим керак. Барча масала тиббий кўрикдан сўнг ҳал бўлади. Натижалар яхши бўлса албатта жамоа билан шартнома имзолайман.

– Сиз бир қатор Европа жамоаларида тўп сургансиз. Қайси жамоа ҳаётингизда энг ёрқин из қолдирган ?

– Шу кунга қадар Польша ва Сербиянинг бир қатор жамоалари сафида тўп сурдим. Сўнгги жамоам Белград шаҳрининг “ОФК” жамоаси бўлди. “ОФК” жамоаси Сербия давлатининг энг буюк клубларидан бири. Бу жамоа катта тарихга эга. Жамоада Александр Коларов, Бранислав Иванович сингари жаҳон даражасидаги футболчилар тўп суришган. Шундай жамоада ўйнаганимдан жуда хурсандман.

-“Қўқон-1912” жамоаси мухлисларига айтадиган гапларингиз борми ?

– Биласизми, менга Қўқонда ҳаммадан кўп жамоанинг мухлислари ёқди. Улар об-ҳавонинг совуқ бўлишига қарамай бизнинг ҳар бир ўйинларимиз ва машғулотларимизга келишмоқда. Уларнинг олқишларини кўриш ва эшитиш менга бир олам завқ бермоқда. Фурсатдан фойдаланиб барча мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Уларни хурсанд қилиш учун боримни бериб ўйнашга ваъда бераман.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 10:36, 07.02.2017.
Ўқилди: 4314 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.