2017 йилги мавсумда Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида Ўзбекистондан иккита жамоа иштирок этадиган бўлди.
"Насаф" саралаш босқичида имкониятни бой берганидан кейин, "Бунёдкор" пенальтилар сериясида рақибни мағлуб этиб, гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
"Ал-Жаиш"га қарши ўйинда Лушчан шогирдлари иккинчи рақам остида ҳаракат қилишди. Ўз навбатида қатарликлар ўйин давомида катта устунликка эга бўлишди. Мезбонлар ўйин давомида яратган айрим вазиятлардан самарали фойдалана олишмади. Ўйиннинг 17-дақиқасида Шаҳзод Нурматов томонидан урилган гол эса офсайд туфайли бекор қилинди.
Шу тариқа, учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмади. Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. "Қалдирғочлар" посбони Мурод Зуҳуров қаҳрамонлик кўрсатишга муваффақ бўлди: у Рашидов ва Сиддиқнинг зарбаларини қайтарди. Ромариньонинг зарбасидан кейин эса тўп устунга тегиб қайтди. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида ғолиб чиқиши учун 3 марта зарба бериши етарли бўлди. Уларнинг барчаси голга айланди.
"Бунёдкор" "Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони), "Зоб Оҳан" (Эрон) ва "Ал-Айн" (БАА) клублари билан бирга "В" гуруҳидан жой олди.
ОЧЛ, саралаш плей-офф, 20:15
"АЛ-ЖАИШ" (Қатар) - "БУНЁДКОР" (Ўзбекистон) - 0:0. Пенальтилар серияси — 1:3
"Ал-Жаиш": 16.Халифа Абубакар, 4.Лукас Мендес, 6.Ёсир Исо, 8.Юсуф Муфта, 10.Сардор Рашидов, 14.Моҳд Метнаний, 15.Даме Траоре, 18.Муҳаммад Абдулраъб, 23.Мажди Абдулла Сиддиқ, 24.Сейду Кейта (С), 31.Рикардо Ромариньо
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров (С), 2.Рустам Ашурматов, 4.Акрам Комилов, 7.Душан Мичич, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов, 10.Элдор Шомуродов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурулло Тўхтасинов, 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 29.Отабек Шукуров
Пенальтилар серияси:
Ромариньо (0:0, устун) — Достон Ҳамдамов (0:1)
Сардор Рашидов (0:1, дарвозабон) — Рустам Ашурматов (0:2)
Метнаний (1:2) — Элдор Шомуродов (1:3)
Мажди Сиддиқ (1:3, дарвозабон).