«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос учун Испания чемпионатидан ўрин олган «Осасуна» (3:1) клубига қарши баҳс – жамоаси таркибидаги 500-ўйин бўлди.
Футболчи шу муносабат юзасидан баёнот берди.
«Вақт ўтиб боряпти. Мен ҳар бир ўйиндан худди у биринчи ёки охиригисидек завқ оляпман. Яна кўп йиллар давомида тўп суришни истайман. Орзум амалга ошди. Барчага раҳмат» - деди Рамос A Bola хабарида.