«Барселона» клубининг маркетинг бўйича собиқ директори Марк Ингла ҳужумчи Златан Иброҳимович ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Нега Златан «Барселона»да ўзини ёмон тарафдан намоён қилди? У йиртқич, машина. Муаммо шундаки, унинг ёнида яна бир кичикроқ машина бор эди.
Иброҳимович бир нуқтага боғланиб қолган футболчи эди, Месси эса майдондаги кенгликни талаб қиларди. Лионелга Златаннинг ёнида жой етишмасди, шунинг учун ҳам уларнинг ўртасида келишмовчилик юзага келган» - деди Ингла AS хабарида.