"Арсенал" ҳимоячиси Лоран Косельни ЕЧЛ 1/8 финалида "Бавария" билан биринчи ўйин олдидан жамоасининг кучига юқори баҳо берди.
Учрашув 15 февраль куни Мюнхенда бўлиб ўтади.
"Бу ерда ғалаба қозона олишимизга ишонамиз. Аввл буни уддалаганмиз. Биринчи ўйин жуда муҳим. Агар ютқазсак, уйдаги жавоб учрашуви ҳал қилувчи бўлмайди.
Омадсизликка учраган вақтимизда ҳам ўз ишимиз билан бандмиз. Омадсизликларда ўзимизни қандай тутишимиз жуда муҳим. Бизда яхши жамоа бор, "Уотфорд" ва "Челси"га ютқазганимиздан сўнг жуда тўғри иш тутгандик", - дейди Косельни.