Туркия футбол федерацияси 2024 йилда ўтказиладиган Европа чемпионати мезбонлиги учун ариза топширмоқчи.
Бу ҳақда ташкилот раҳбари Йилдирим Демирорен хабар бермоқда.
«Биз ариза топширамиз. Мусобақани ўтказиш учун имкониятларимиз юқори» - деди Демирорен ARD телеканали эфирида.
Аввалроқ, Германия ҳам ушбу мусобақани ўтказишга тайёрлигини маълум қилганди.