«Барселона» клубининг собиқ, айни пайтда «Ман Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасидан ўрин олган «ПСЖ» (0:4) клубига қарши ўйиндаги мағлубият учун, жамоани танқид қилмасликка чақирди.
«Агар бундай вазиятдан чиқиб кетишга қодир жамоа бўлса, у ҳам «Барселона»дир. У сўнгги 10 йилликнинг энг яхши жамоасидир.
Парижда юз берган воқеа кутилмаган сюрприз бўлди. Бироқ футболда бунақаси юз бериб туради. Рақобат қаттиқ, рақиблар ҳам жуда кучли. Мен билан ҳам шундай кўнгилсизлик юз берган.
Луис Энрике ва унинг футболчиларини билганим ҳолда, шуни айтишим мумкинки, уларни қаттиқ танқид қилмасликни тавсия қиламан. Улар сизни янглишаётганингизни ҳали исботлайди» - деди Гвардиола.