"Леганес" ҳимоячиси Мартин Мантовани Испания чемпионатининг 23-турида Неймарнинг ҳаракатига баҳо берди.
Жамоалар ўртасидаги учрашувда Мантованининг Неймарга ишлатган фолидан сўнг пенальти белгиланган ва каталонияликлар Мессининг пенальтидан урган голидан сўнг ғалаба қозонган эдилар. - 2:1.
"Менга айтишдики, Неймар худди уни ўлдиришгандай қулади. Мен учун у ерда пенальти йўқ эди. Мен унга ҳалақит беришга ҳаракат қилдим унинг ўзи менга туртиниб кетди. Айтишларича, мен бу вазиятда яхши ҳаракат қилганман, қарорни эса ҳакам чиқарди. Аммо мен бу вазиятда пенальти бўлмаган эди деб ҳисоблайман", - дейди Мантовани.