Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Монако" учрашуви превьюси

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтади.

Унда “Манчестер Сити” “Монако”ни меҳмон қилса, Мадриднинг “Атлетико” клуби Леверкузенда “Баер” меҳмони бўлади. УЗРEПОРТ телеканалида эса сиз “Этиҳад” стадионида бўлиб ўтадиган ўйинни жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эгасиз. Қуйида сиз мазкур ўйин ҳақида қисқача маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

ЕЧЛ. Нимчорак финал босқичи. Биринчи учрашув.
21 феврал. Манчестер шаҳри. Стадион “Этиҳад”
Ҳакам: Хералд Лехнер (Австрия)

“Манчестер Сити”

Гуруҳ босқичида “Манчестер” кўнгилдагидек натижа қайд эта олди деб бўлмайди. “Барселона”, “Боруссия М” ва “Селтик” клублари билан бир гуруҳдан ўрин олган “шаҳарликлар” бор йўги икки бор ғалаба қозона олишди. Хосеп Гвардиола шогирдларининг ўтган учрашувлар давомида асосий муаммоси бу ҳимоя чизиғи вакиллари бўлишди десак хато бўлмайди.

Улар 6та ўйиннинг 5тасида ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди. Лекин “Монако”га қарши ўйинга “Манчестер Сити” яхши кайфиятда ташриф буюрмоқда. Жамоа сўнгги 6та ўйинда мағлуб бўлмади ва улардан 4тасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Тўғри бу учрашувлар орасида Гвардиола шогирдлари асосан кучсизроқ рақибларга қарши ўйин ўтказишди. Фақат “Тоттенхем”га қарши (2:2) кечган ўйин булардан мустасно.

Бўлажак ўйинда “шаҳарликлар” таркибида Илкай Гюндоган, Габриэл Жезус ва Венсан Компанилар ўз жамоасига ёрдам бера олишмайди. Шунингдек Гаэл Клишининг ҳам бугун асосий таркибда майдонга тушиши сўроқ остида.

“Монако”

Мазкур жамоа Э гуруҳида “Баер”, “Тоттенхем” ва “ССКА Москва” жамоалари билан бўлган рақобатда биринчи ўринни эгаллади. Улар 6та учрашувнинг 3тасида зафар қучиб икки бор дурранг қайд этдилар ва сўнгги турда яъни гуруҳда биринчи ўрин масаласи ҳал этилгач “Баер”га имкониятни бой бериб қўйдилар.

“Манчестер”да бўлгани цингари французларда ҳам ҳимояда бир қатор муаммолар бор лекин ҳужумдаги фаоллик бу камчиликларни сездирмади. “Монако” ҳозирда Францийа чемпионатида пешқадамлик қилмоқда ва яқин тақибчилардан (ПСЖ, Нитса) 3 очкога олдинда бораяпди. Леаонардо Жардим шогирдлари ўтган 26та учрашувда нақд 76та гол уришга муваффақ бўлишди. Радамел Фалкао бу мавсум 16та гол билан клуб тўп урари бўлиб турибди. Клуб 12та ўйиндан буён мағлубиятга учрамай келмоқда. Бу орада улар 9та ғалаба ва 3та дурранг натижа қайд этишди.

Жамоанинг яна бир асосий ютуғИ шунда бўлмоқдаки, французлар истеъдодларни кашф этишдан чарчашмаяпди. Хамес Родригес, Янник Феррейро Карраско ва Антони Марсеял цингари иқтидорли футболчилар клубни тарк этишган бўлишсада жамоа бу мавсум улар цингари яна бир нечта юлдузларни кашф этиб бўлишди. Бернарду Силва (22 ёш), Фабинё (23 ёш, 4та гол), Жемерсон (24 ёш), Томи Лемар (21 ёш), Темуэ Бакаёко (22 ёш), Жибрил Сидибе (24 ёш) ва ҳоказолар.

Бўлажак учрашувда эса Жардим ҳимоячи Пер-Даниэл Ндиффон, яримҳимоячи Габриэл Бошиля ва ҳужумчи Гидо Каррилё цингари футболчилар ёрдамидан фойдалана олмайди. Жемерсон эса сариқ карточкалари белгиланганидан ошиб кетгани сабаб биринчи ўйинни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз мазкур клублар шу пайтга қадар ўзаро тўқнаш келишмага.

Мазкур баҳсни УЗРEПОРТ телеканалида соат 00:45да бошлаб томоша қилишингиз мумкин.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 21:03, 21.02.2017.
Ўқилди: 8223 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.