«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ футболчиси Райан Гиггз, Премьер-Лигада британиялик мутахассисларнинг етишмаслиги ҳақида гапирди.
«АПЛда британиялик мураббийлар жуда кам. У ерда юқори савиядаги хорижий мутахассислар кўп. Аммо бундай сифатли, британиялик мутахассислар лигадан ташқарида ҳам бор.
Хорижий мутахассисларнинг сони жуда кўп, маҳаллий мураббийларга эса имконият берилмаяпти» - деди Гиггз.
Айни пайтда, АПЛнинг 7та клубида британиялик мураббийлар ишламоқда ва уларнинг бирортаси жадвалда кучли еттиликка кирмаган.