Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Европа лигаси 1/8 финалида "Шахтёр" - "Сельта" учрашувидан сўнг (0:2) фикрлари билан ўртоқлашди
"Шахтёрга тўрт дақиқа етмади. Жамоада фойдаланиши мумкин бўлган вазиятлар кўп бўлди. Гол уриш керак эди. Ҳакамликни муҳокама қилмаймиз, аммо баҳсли ҳолатлар кўп бўлди. Симуляция ҳам бўлди дейиш мумкин.
Терма жамоа аъзолари яхши ўйин ўтказишди. Келинг, натижани унутамиз. Яқинда чемпионат старт олади. Кейинги ойда қийин ўйин бор. Ўйинга яқин йиғиламиз, гаплашамиз ва муҳокама қиламиз", - дейди Шевченко.
Донецкликлар биринчи ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдилар, аммо уйдаги учрашувда 91-дақиқада пенальтидан гол ўтказиб юборди. Қўшимча таймларда "Сельта"нинг қўли баланд келди.