«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино, «Сток Сити» (4:0) клубига қарши ўйинда ҳет-трикка эришган ҳужумчи Ҳарри Кейнни мақтади.
«Кейн – ҳақиқий профессионал, юқори савиядаги футболчи. Бироқ бу мен учун янгилик эмас. Кейн – мен учун дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири.
Ҳарри «Тоттенҳэм» афсонаси бўлишга қодир. Унинг голлари, ўзини тутиши, профессионаллиги бунга далолат бермоқда» - деди Почеттино.