Кириш Регистрация

Гути кутилмаганда Пикенинг ёнини олди ва «Барселона»га ғалаба тилади

Баҳо:
+ | -

«Реал» яримҳимоячиси Гути кутилмаганда ашаддий душмани бўлмиш «Барселона» тарафдорига айланди ва Жерар Пикенинг ёнини олди.

«Барселона» жавоб ўйинида ПСЖ клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этишини истайман. Ҳал қилувчи голни эса Жерар Пике уришини хоҳлайман. Чунки у бунга муносиб футболчидир.

Пике тақдир зарбаларига бардош бераётган ва жавобгарликни ўз бўйнига олаётган «Барселона»даги ягона футболчидир. У ҳар томондан ёғилаётган зарбаларга чидаб келяпти» - деди 40 ёшли футболчи El Chiringuito хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Гути «Барса» ва унинг футболчиларини доимий тарзда танқид қилиб келарди.

 

 

Манба: football24.ua
Киритилди: 11:07, 28.02.2017.
Ўқилди: 13176 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.