Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

ОЧЛ, 2-тур. "Бунёдкор" ўтган йилги финалчи "Ал-Айн"га қарши майдонга тушади

Баҳо:
+ | -

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган учрашувлар ўтказилади.

“C” гуруҳидан ўрин олган Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бу турни ўз майдонида БААнинг “Ал-Айн” жамоасига қарши ўтказади.

“Ал-Айн” клуби ўтган йили Қаршининг “Насаф” жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган эди ва меҳмонда дуранг қайд этиб, ўз майдонида қаршиликларни 2:0 ҳисобида мағлуб эта олган. Шу билан биргаликда мазкур клуб ўтган йили турнирнинг финал босқичига қадар етиб борган ва унда иккита учрашув натижасига кўра имкониятни бой берган эди.

Шу билан биргаликда жамоада қитъамизнинг энг кучли футболчилари тўп суришини ҳам такидлаб ўтиш зарур. Ўтган йили турнир футболчиси бўлган Умар Абдулраҳмон икки маротаба Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси совринини ҳам қўлга киритган. Жамоада шунингдек колумбиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Данило Аспирилла ҳам тўп суради. Унинг фаоллиги ҳам “қалдирғочлар”га бош оғриқ бўлиши турган гап.

“Ал-Айн” гуруҳ босқичининг биринчи турини Эроннинг “Зобаҳан” клубига қарши ўтказди ва 1:1 ҳисобидаги дурранга имзо қўйди. Шу сабабли энди қолган ўйинларда очко йўқотмасликка ҳаракат қилиши аниқ.

“Бунёдкор” эса биринчи турни Саудия Арабистонида “Ал-Аҳли”га қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида мағлубиятга учраган шу сабабли “қалдирғочлар” ҳам уй учрашувларида очко йўқотмасликлари талаб этилади.

Кеча “Бунёдкор” – “Ал-Айн” жамоалари учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда мураббий ҳамда футболчилар ўйин оди фикрлари билан ўртоқлашишди.

“Бунёдкор”

- Фикримча, “Ал-Айн” – мусобақа фаворити. Биз сўнгги уч йил мобайнида бундай савиядаги жамоа билан рўбарў келмагандик. Шу боис бизни қийин ўйин кутиб турганини билиб турибмиз. Учрашув қизиқ бўлади. Биз учун Чемпионлар лигаси турнирида иштирок этиш жуда муҳим. Боиси таркибимиздаги ёш футболчилар савияли жамоалар билан куч синашиб, ўз маҳоратларини ошириб боришади. Эртага яхши ўйин кўрсатишга ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Таркибимизга хорижлик савияли футболчи жалб эта олмаймиз. Бу жиҳат молиявий имкониятимизга ва айни дамдаги клуб сиёсатига тўғри келмайди. Аксинча, ихтиёримиздаги барча ёшларга имкон беришга ва уларни келажакда етук футболчи сифатида шаклланишига имкон берамиз. Ўз таркибида Осиёнинг энг яхши футболчими бўлган “Ал-Айн” клуби эртанги учрашув фаворити. Бироқ бу рақибнинг плюс ва минусларини яхши биламиз ва шунга мос равишда тактика танлаймиз. Ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Ўтган учрашувдаги хатолар устида ишлайдик. Умид қиламанки, шогирдларим бундан тўғри хулоса чиқаришган, - дейди Сергей Лушчан.

- Учрашувга пухта хозирлик кўрдик. Ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Мухлисларнинг далдасини доимо ҳис қилиб турамиз ва уларга яхши кайфият тақдим этмоқчимиз. Клубдаги муҳит жуда яхши. Жамодошларим билан бир оиладекмиз ва буни майдонда ҳам исботлашга ҳаракат қиламиз. Умид қиламаки, рақибни юта оламиз, - дейди Достонбек Ҳамдамов.

“Ал-Айн”

- Бизни оғир ўйин кутмоқда. “Бунёдкор” – жамоавий ўйинга асосланган, ажойиб жамоа. Эртанги баҳсда аввалги учрашувимизга қараганда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак. Ўйлайманки, гол уриш учун бизда кўпроқ имконият бўлади. Рақиб таркибида иқтидорли ёшлар кўп. Масалан, Шаҳзодбек Нурматов, Достонбек Ҳамдамов ва Элдор Шомуродов каби футболчилар бемалол ўйин тақдирини ҳал қилишлари мумкин. “Ал-Айн” ҳеч қачон ҳимояга ихтисослашган ўйин кўрсатмаган ва эртага ҳам бундай бўлмайди. Биз омадимизни олдинги чизиқдан излаймиз. “Бунёдкор”га ҳурмат билан ёндашаман, бироқ эртага уч очко учун курашамиз. Биринчи турда гарчи “Бунёдкор” мағлубиятга учраган бўлса-да, яхши ўйнади. Агар голни инобатга олишганида балки тошкентликлар ғалабани илиб кетишлари мумкин эди. Биз ҳам яхши ўйин кўрсатдик, лекин якунда Эрон жамоасини енга олмадик. Охирги учрашувларда кўп очко йўқотаётганимиздан асосий омили бу – жароҳатлар билан боғлиқ. Бир қатор футболчиларимиз сафдан чиқишгани боис таркибда муаммолар юзага келди. Яқин орада улар яна сафимизга қўшилишади ва ана шунда натижаларимиз ҳам ўз-ўзидан яхшиланади, - дейди Зоран Мамич.

- Учрашув аҳамияти ҳақида мураббийимиз айтиб ўтди. Эртанги баҳсга тайёрмиз ва курашда ютишимиз керак. “Бунёдкор” таркибида яхши футболчилар кўп, бироқ бизнинг мақсадимиз битта – ғалаба қозониш, - дейди Данило Аспирилла.

Осиё чемпионлар лигаси. 2-тур.
28-феврал. Соат 18:00
Тошкент “Бунёдкор” стадиони
“Бунёдкор” (Ўзбекистон) – “Ал-Айн” (БАА)
Бош ҳакам: Жаррет Жиллет (Австралия)
Қанот ҳакамлари: Эшли Бичам (Австралия), Ёсир Ҳалил Иброҳим Абдулла Тулефат (Баҳрайн)
Заҳира ҳаками: Умар Иброҳим Ҳасан Маҳфуд (Яман)

 

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 11:33, 28.02.2017.
Ўқилди: 6817 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.