«Барселона» спорт директори Роберт Фернандес ҳимоячи Херард Пикенинг ёнини олди.
Яқинда футболчи «Реал» ҳакамларнинг хатоси туфайли 8 очко кўпроқ жамғарганини айтганди.
«Барселона» «Вильярреал»га қарши ўйнаганида, тўп Брунонинг қўлига теккан, бироқ ҳакам пенальти белгиламаганди. Пике одамларга ёқмаса ҳам, ҳақиқатни гапирмоқда» - деди Фернандес Marca хабарида.