«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала туринликлар билан олиб борилаётган музокаралар ҳақида ахборот берди.
«Агентим сўнгги пайтларда «Ювентус» билан музокара ўтказди. Кўп нарсалар ҳал қилинди. Аммо ҳозир у Аргентинага қайтишга мажбур, чунки хотини фарзандининг туғилишини кутмоқда.
Музокаралар ноябрь ойидан буён давом этмоқда. Бироқ муаммо менда эмас, бу борада клубга мурожаат қилинг» - деди Дибала GdS хабарида.