Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Илҳом Шарипов: «Динамо» жанговарлик руҳи эвазига ғалаба қозонди»

Баҳо:
+ | -

«Металлург» - «Динамо» (0:2) учрашувидан сўнг, «Динамо» бош менежери Илҳом Шариповнинг фикрлари билан қизиқдик.

«Биринчи Лигадан Олий Лигага қайтишимизни ғалаба билан нишонлаганимиздан жуда хурсандмиз. Чемпионат ўйинларига имконқадар тайёргарлик кўришга интилгандик. «Металлург» мамлакатимизнинг кучли клубларидан бири. Уларга қарши ўйнаш ҳеч қайси жамоа учун осон бўлмайди. Чунки Бекобод жамоаси таркиби 6-7 йилдан буён бирга шаклланган тажрибали жамоадир. Бугун «Динамо» жанговарлик руҳи эвазига ғалаба қозонди. Йигитларимиздан миннатдормиз. Охирги кучлари қолганча майдонда борларини беришди. Таркибимиз асосини ёшлар ташкил этмоқда. Улардан майдонда қўрқмасдан охиригача курашишни талаб қилгандик. Омад ҳам биз томонда бўлди. Уларга ишониша давом этамиз. Ҳозирги ҳолатимизда ҳам, бизга ишониб, Самарқанддан Бекободга келиб «Динамо»ни ёлғизлатмаган ишқибозларимизга алоҳида раҳмат дейман. Бу ғалаба тарихда қолди, эртадан чоршанба куни ўтадиган 2-тур ўйини «Шўртан»га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз» - дея фикрини якунлади Илҳом Шарипов.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 21:44, 04.03.2017.
Ўқилди: 5217 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.