«Краснодар» клуби мухлисларни олибсотарлардан чипта сотиб олмасликка чақирди.
Бу билан жамоа олибсотарларга қарши қаттиқ курашга бел боғлаганини маълум қилди.
«Шуни маълум қиламизки, интернетда очиқ савдога чиқиб кетган чипталарни барчаси бекор қилинади ва кассаларга қайтарилади.
Илтимос, олибсотарлардан чипта харид қилманг. Уларни клуб расмий кассаларидан сотиб олинг» - дейилади жамоанинг расмий баёнотида.