Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Андрей Фёдоров: «Ғалабага яқин эдик»

Баҳо:
+ | -

Олий лига 2-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Пахтакор" (0:0) баҳсидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Пахтакор"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Ғузордаги омадсиз стартдан тўғри хулосаларни чиқариб галдаги баҳсга хозирландик. Йигитлар ҳам ўйиннинг аҳамиятини жуда яхши билишганди. Баҳс кутилганидек оғир ва кескин курашларга бой ўтди. Натижани жанговор дуранг сифатида баҳолайман. Ўйиндан кўнглим тўлди.

Бугун хавфли вазиятлар кўп бўлмади. Чунки жамоаларнинг ҳимоя чизиғи яхши ўйнади. Шу сабабли голга тортадиган вазиятлар кам содир этилди. Ўз навбатида "Нефтчи"да ўйин сўнгига келиб ғалабани илиб кетиш учун вазият вужудга келди. Афсуски, бундан фойдала олмадик. Умумий қилиб айтганда, беллашув охирига келиб ғалабага анча яқин келгандик.

Иккинчи бўлимда "Нефтчи" ўйинни бўшаштирди? Йўқ, бундай ҳисобламаган бўлардим. "Пахтакор" тўпни назорат қилиш борасида катта маҳорат эга жамоа ҳисобланади. Иккинчи таймда прессинг уюштириш жараёнида катта куч йўқотдик. Шунинг учун тезкор ҳужумларнинг сони камайди.

Анчадан бери бугунгидек кўп мухлис келмаганди. Ишқибозларга ташриф учун раҳмат деб қоламан. "Пахтакор"дек жиддий рақибга қарши ўйинда мухлисларнинг далдаси бизга жуда керак эди. Энди навбатдаги баҳсларга хозирлик кўришни бошлаймиз ва кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - деди Фёдоров.  

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 20:27, 08.03.2017.
Ўқилди: 6235 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [10240]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [5097]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3732]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3289]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2763]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2134]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [2051]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1934]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1863]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1713]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик