«Барселона» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри учун курашга қўшилиши мумкин.
Каталония клубида 30 ёшли Жаҳон чемпиони атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатиб боришмоқда. Журналист Ниль Соланинг хабар беришича, агар футболчининг ўзи Ханс-Дитер Флик жамоасида ўйнашни хоҳлашини билдирса, «Барселона» трансферни амалга ошириш учун барча имкониятларни ишга солади. Манба маълумотларига кўра, «кўк-анорранглилар» хавбек учун 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Родрига «Барселона» лойиҳаси манзур келмоқда, бироқ «шаҳарликлар» юлдузи учун курашда Мадриднинг «Реал» клуби асосий фаворит бўлиб қолмоқда. Transfermarkt талқинига кўра, испаниялик футболчининг нархи 55 миллион еврони ташкил этади.













